Кундалик хабарлар - 15 July 2014

  • 20:07Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳияти Марказий Осиёда энг юқори эмиш. Шунга ишонадиган аҳмоқ топиладими?

    Business Insider журнали дунё мамлакатларидаги қуролли кучлар салоҳияти борасидаги таҳлилларини эълон қилди, Мазкур рўйхатни АҚШ, Россия ва Хитой бошқармоқда. Дунё мамлакатлари орасида 48-ўрин билан кифояланган Ўзбекистон армияси Марказий Осиёдаги энг кучли армия экан. 50 дан ортиқ кўрсаткичлар бўйича тузиб чиқилган мазкур рўйхатда қурол-яроғ, ҳарбий техникалар, аскарлар салоҳияти, сони ва армия таъминоти сингари сифатлар ҳисобга олинади. Бу хабарнинг икки тарафига эътибор бериш керак. Биринч...

  • 19:36Ангрендаги йирик супермаркет ёниб кул бўлди

    Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги икки қаватли муҳташам супермаркет кеча тун ярмидан кейин ёниб кетди. Тошкент вилояти ИИБ ёнғин хизмати маълумотига кўра, 320 квадрат метрга тенг бўлган савдо мажмуасидан бир уюм кул қолган холос. 11 та ўт ўчириш машинаси жалб қилинганига қарамай тез ёнувчан панеллардан бунёд қилинган маркет саноқли соатларда йўқ бўлган. Зарар кўлами маълум эмас. Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан мазкур ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Баъзиларнинг фикрич...

  • 18:18Ўзбеклар миллатдошлари тақдирига бефарқ, аммо бир отарчининг концертга келмаслигидан ғазабланишга кучи етади

    Халқ артисти Озодбек Назарбек кеча Термиздаги “Алпомиш” стадионида концерт бериши керак эди. Чипталарнинг сотилгани, концертнинг ҳаддан ортиқ реклама қилинганига қарамай у Термирга келмади. Ашулачи келмагани учун концерт бекор қилинди ва бу мухлисларнинг ғалаëнига сабаб бўлди. Концертни кутиб, кўзи қорайган оломон кечга яқин стадионга ёриб кирмоқчи бўлди ва миршаблар қаршилигига дуч келди. “Озодлик” радиосига кўра, концерт қолдирилгани микрофон орқали эълон қилингач...

14 July 2014
  • 23:14Украиналик ҳарбий учувчи аёл ўзбекнинг эркакларига ўрнак бўлсин

    Надежда Савченко 34 ёшда. Украина ҳарбий-хаво кучларининг учувчиси. Болалигидан бери учувчи бўлишни орзу қилган ва ўз орзусига эришган. Шу йил 18 ёки 19 июнь кунларининг бирида, Надежда Савченко ярадор бўлган ва рус сепаратист-террористлари томонидан Луганск вилоятида асрга олинган. Террористлар уни Россияга яширинчи ўтказиб, Россия расмийлари қўлига топширишган. Бошқа давлатнинг фуқароси яширинча Россига келтирилганини билган, аммо террористларни расмий тан оладиган Путин режими Надежда С...

  • 21:41Фуҳушанинг ҳамтовоқлари қамалди, энди навбат унинг ўзига келмоқда

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Президент Ислом Каримнинг Фуҳуша аталмиш қизининг икки ҳамтовоғи - унинг фуқаровий эри дейиладиган Рустам Мадумаровни 10 йил, ўнг қўли бўлмиш Гаяна Авакянни 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилгани ҳақида Тошкентда тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Рустам Мадумаров Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигининг одам ўғирлаш, талон-тарожлик, ноқонуний даромадларни легаллаштириш ҳамда пул ювиш жиноятларида, Гаяна Авакян эса одам ўғирлашдан ташқари Мадумар...

  • 21:30Автоуловлар ёнғинига ҳаво ҳарорати сабабми?

    Бир жиҳатдан шундай, дейишмоқда кунда кунора ёнаётган автобуслар ҳайдовчилари. Ўтган куни Самарнқадда йўловчи автобус ҳаракатланаётган пайтда ёниб кетди, бахтли тасодиф туфайли фуқарлар жабр кўрмади. “Автобус ўзимизда ишлаб чиқарилган экан-да” деди маъноли тарзда мухбиримиз билан сўзлашган воқеа шоҳидларидан бири. Унинг двигателида учқун чиқиб, ёнғин бошқа жойларга ҳам туташган. Бугун эса Тузелда Жомий кўчасига қатновчи автобусда ёнғин чиққан. Тошкентнинг ҳаммага маълум бўлган Чкалов кесишмас...

  • 20:48“Amirbank”ни тугатишга ким амр қилди?

    Шу йилнинг 6 июнида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан лицензияси чақириб олинган Amirbank очиқ акциядорлик тижорат банкни тугатишга киришилди. Икки ойда тугатилиши мўлжалланган молия муассасасига даъвоси борлар Марказий Банкка мурожаат қилишлари мумкин. Банк-молия қонунчилигини бузганликда айбланаётган Amirbank маъмурияти ҳатто жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин. Amirbank мамлакатда фоалият олиб бораётган камдан кам сонли хусусий тижорат банкларидан бири эди. Иқтисодчи президе...

  • 20:21Ўзбек жамияти: қиз ўз онасини уриб ўлдирди

    Ички ишлар вазирлигининг “На посту” газетаси Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида истиқомат қилиб келган Шоҳида исмли аёлнинг мурдаси топилгани, суд-тиббиёт экпертизасига кўра, мурда бошига қаттиқ ўтмас жисм билан уриб ўлдирилганини аниқлагани хусусида хабар қилди. Суриштириш ишлари чоғида марҳуманинг қизи Иноят ўз онаси жонига қасд қилгани, она-бола ўртасида анчадан бери можаро борлиги айниқланган. Маълум бўлишича, саёқ қиз ўз онасини бошига уриб, чалажон ҳолда Самарқанд шаҳри атрофига...

  • 19:10Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари Бишкекка йиғилади, Ўзбекистон вазири қирғиз фашизми масаласини кўтарадими?

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2014 йил 16 июлида Бишкек шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти қатнашчи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг V йиғилишида иштирок этади, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати. Маълум бўлишича, ташриф давомида Козоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари билан учрашув ва Ўзбекистон ҳамда Япония ўртасида турли соҳалар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ва ми...

  • 17:16"Қирим босиб олинди, навбат Марказий Осиёгами?!"

    Вой, тентаклар-ей?! Марказий Осиё қачон мустақил бўлибдику, босиб олинса?! Марказий Осиё хончалари Путин иштонидан баландга бош тиклаб кўрсинчи! Раҳматлик Туркманбоши ҳар йили Россияга кетадиган газ йўлини боғлаб қўярди, газ нархини ошириш учун. Йўқотилди. Ислом Каримов шунга журъат эта оладими?! Ҳеч қачон! ! ! Жаслиқ зиндони яқинидан Амударё ўзанидан катта бўлган газ қувури Россияга оқади. Жаслиқ тўраларига: "Сизлар ватанпарвар бўлсанглар, Ислом Карим ватанпарвар бў...