Кундалик хабарлар - 16 July 2014

  • 20:46Инқирозни бошдан кечирган “Халқ банки” йилни 88,97 миллиард сўмлик даромад фойда билан якунлабди

    Ўтган йилларда раҳбарияти талон-тарожликлар ва ғайриқонуний молия операцияларида айбланган ва қамалган “Халқ банки” 2013 йилни 88,97 миллиард сўмлик соф фойда билан якунлабди. Дунёнинг валюта бирлигига айланиб бўлган АҚШ долларига чоғиштирилса бу сумма қарийб 30 миллонни ташкил этади. Молия муассасаси учун бу катта фойда ҳам эмас, аммо мамлакатнинг ЯИМ, давлат бюджети ва аҳолининг банкка қўйиладиган омонатлари миқдоирини ҳисобга олсак, бу банк учун инқилобий кўрсаткичдир. Ҳатто шу йилнинг биринч...

  • 20:17Ўзбекистонда коммунистик иқтисод давом этмоқда: Ғаллакорларимиз коммунистча давлат режасини бажарибди, Ислом Карим табриклабди

    Бугун Президент Ислом Карим 8 миллон тонна хирмон уюб, давлатга ғалла сотиш режасини бажарган деҳқонларимизга табрик йўллади. Табрикда бободеҳқонларимизнинг зафари олқишланиб, мустақиллик шарофати билан дон мустақиллигига эришганимиз, 23 йил аввал аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган 5 миллион тонна ғаллани четдан, катта-катта маблағлар эвазига, кимларгадир муҳтож бўлиб, ялиниб-ёлвориб олиб келишга мажбур бўлганимиз эсланади. Президентнинг таъкидича, ўшанда умумий ҳажми 940 минг тоннани ташкил этган ...

  • 19:36Коинотда Ерда каби ҳаёт борлиги, биз ерликлар ёлғиз эмаслигимиз 20 йилдан кейин исботланади, исломчилар нима қилади?

    Кеча АҚШнинг фазо билан боғлиқ бўлган фаолиятларини бошқарувчи NASA (National Aeronautics and Space Administration – Миллий Аэронавтика ва Фазо Маъмурияти) ташкилоти Вашингтонда матбуот конференцияси ўтказгани ҳақидаги хабарни жаҳон ахборот воситалари тарқатдилар. NASA олимлари тадқиқодлар натижасида олинган жуда кўп маълумотларга асосланиб, коинотда ўзимизнинг Ердаги каби одамлар яшайдиган бошқа планеталар борлиги тасдиқланиб бораётганини айтиш билан чекланмасдан, яна 20 йилчадан кейин ...

  • 16:27Сенсация: ХАМАС отган ракеталардан биттаси мўлжалланган нишонни урибди

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ғазода ҳукмронлик қилаётган ХАМАС алмисоқдан қолган юзлаб ракеталарини пала-партиш Исроилга отиб, биронта нишонни уролмаган эди. Чунки, ракеталарнинг кўпчлиги Исроилнинг замонавий техникалари билан осмондаёқ уриб портлатиб юборилган. Аммо, кеча у ракеталардан бири нишонга етиб борибди ва натижада бир исроиллик ўлдирилибди. Айни замонда, Исроилнинг ракеталари бугунгача 200 дан ортиқ филистинликни ўлдирди. Исроил бу сафар ХАМАСни таг-таги билан йўқ қилиш ниятид...

  • 14:38Москва машҳур диссидент Валерия Новодворская билан видолашмоқда

    1950 йилда туғилган ва шу йил 12 июлда вафот этган бу аёлни турли манбаларда сиёсий арбоб, диссидент, ҳуқуқ ҳимоячиси, мустақил журналист, либерал руҳдаги “Демократик иттифоқ” ва “Ғарбий танлов” партияларининг асосчиси деб таърифлашади. Аслида, Валерия Новодворскаяни тўла таърифлаш учун санаб ўтилган жиҳатлар ҳам етрасиз. У ўта мураккаб аёл. Лекин, унинг инсоний табиати ва фаолиятини таърифлаш учун диссидент ифодаси етрали. Диссидент - ўз дунё қараши билан ўзи яшаётган ж...

15 July 2014
  • 23:23Барак Обама ЕИ давлатларини Россияга қарши санкцияларни кенгайтиришга чақирди

    Бугун АҚШ президенти Оқ Уйда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг Вашингтондаги элчилари билан ёпиқ эшиклар орқасида учрашди, дейилади жаҳон агантликлари тарқатган хабарларда. Учрашув ёпиқ бўлган бўлса, хабар қаердан келди деган саволга, табиий, жавоб йўқ. Барака Обама ЕИ мамалкатларини Россияга, хусусан, Путиннинг яқинларига қарши санкцияларни кенгайтиришга чақирган. ЕИ бу таклифни қабул қилмаса, АҚШ якка ўзи ҳам бу ишни қилаверди, дебди АҚШ президенти. Санкциялар иқтисод ва мудофаа соҳалари...

  • 22:22Еврокомиссиянинг, яъни Европа Иттифоқи ҳукуматининг янги раиси сайланди

    Еврокомииссия - Европа Комиссияси – Европа Иттифоқининг олий ижроия органи, яъни Европа Иттифоқининг ҳукуматидир. Еврокомииссия раиси ҳар 5 йилда сайланади. Янги раиснинг номзоди Европа Иттифоқига кирувчи мамлакатлар президентлари ёки бош вазирларидан иборат Европа Иттифоқи Кенгаши тарафидан кўрсатилади ва Европарламент тарафидан тасдиқланади. Жорийдаги раис Жозе Мануэл Баррозунинг раислик муддати шу йил октябрь ойида тугаши муносабати билан бугун янги раис сайланди. Бу - Люксембургнинг со...

  • 21:55Москва метросида даҳшатли ҳалокат: 21 киши ҳалок бўлди, эртага мотам куни бўлади

    Бугун эрталаб Россия пойтахти метросининг “Ғалаба парки” станцияси яқинида бир поезд изидан чиқиб кетиши натижасида мудҳиш фалокат юз берди – 21 киши ҳалок бўлди, 160 дан кўп одам ярадор бўлди. Қурбонлар сони ҳали ортиши мумкин. Ярадор бўлганлар ичида Молдова, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Арманистон ва Хитой фуқаролари борлиги айтилмоқда. Ҳолок бўлганларнинг оилаларига 3 млн рублдан компенсация пули берилади. Москва мэри Сергей Собянин 16 июлни мотам куни деб эълон қил...

  • 21:24Ўзбек жамияти: юртдошларимиз пора бериб, Ҳажга боришга тайёр, динимиз эса ислоҳотларга муҳтож

    Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Тошкентда фуқароларни тижорат визаси билан Ҳажга юбормоқчи бўлиб, улардан пора олган фирибгарнинг қўлга тушгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, Саудия Арабистонининг Тошкентдаги элчихонаси ходими (ҳар ҳолда ўзбек бўлса керак!) ва унинг шериги одамларни Ҳажга юбориш ваъдаси билан 2 йил давомида 96 000 АҚШ доллари миқдорида пул ишлаган. Бир неча қариндоши билан бирваракайига ҳожи бўлишни истаган бир андижонлик элчихона фирибгарларига 61 минг до...

  • 20:48Самарқанд ҳокими фуқаролар билан онлайн мулоқотга чиқса, унга қандай саволлар бериш керак?

    Шу йилнинг 17 июлида Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоят аҳолиси билан “Самарқанд” телевидениеси орқали тўғридан-тўғри эфирга чиқмоқчи ва фуқароларнинг саволларига жаво қайтармоқчи. Вилоят ҳокими даражасидаги раҳбарлар орасида илк марта рўй бераётган бу ҳодиса қандай ўтади билмадиг-у, ҳокимнинг яшашдан безган аҳоли олдига чиқиши ҳазилакам иш эжмас. Телевидение маъмурлари ҳоким билан алоқага чиқиш мумкин бўлган телефон рақамларини эълон қилмоқда. (336) 233-32-53, 233-35-90, 235-63-80...