Кундалик хабарлар - 18 July 2014

  • 12:51Филистин-Исроил уруши: Ҳисоб – 251:2

    Сўнгги кунларда давом этаётган Исроилнинг ХАМАСга қарши аввал ҳаводан, кейин ердан ҳам бошланган операциялари натижасида 251 нафар филистинли ва 2 исроилли ўлдирилди. Филистинликларнинг кўпчилиги тинч аҳолидан эканлиги, исроилликлардан бирининг аскар, иккинчиси тинч аҳоли вакили эканлиги айтилмоқда. Расмий баёнотларга кўра, Исроилнинг ердан бошланган операциясининг мақсади - ХАМАС жангариларини ва Ғазодан Исроилга қазилган тунелларни йўқ қилиш. Туркия матбуоти Исроил ХАМАС жангариларнинг қаттиқ...

  • 10:18Россия ва Путин разил бўлган кун: Украина осмонида Малайзияга оид йўловчи учоқ уриб туширилди, 300 киши ҳалок бўлди

    Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун Украина осмонида, аниқроғи, Донецк вилояти устида, Голландия пойтахти Амстердамдан Малайзия пойтахти Куала-Лумпурга учиб кетаётган Malaysia Airlines компаниясига оид йўловчи Боинг-777 учоғи ракета билан уриб туширилди. Учоқдаги 280 йўловчи ва 15 кишидан иборат учоқ экипажи ҳалок бўлди. Учоқ 10 километрдан ҳам юқорида урилди, демак, уни ёки биронта ҳарбий учоқдан ёки ердан отилган қувватли ракета билан уришган. Ҳали тўла аниқ бўлмаган маълумотларга кўра, учоқ Ро...

17 July 2014
  • 23:02АДЛИЯНИНГ АСЛ БАШАРАСИ: СИРДАРЁДА СОХТА ТАШКИЛОТ РЎЙХАТГА ОЛИНГАН, “ЭЗГУЛИК” ЭСА ЙЎҚ! ( “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №24, 17.07.2014)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2006 йилдаги ноҳукумат, нотижорат ташкилотларини қайта рўйхатга олиш ҳақидаги қароридан сўнг ўз ҳужжатларини 12 марта Сирдарё вилояти Адлия бошқармасига қайта рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этди. Аммо бошқарма асоссиз равишда жамиятни на рўйхатдан ўтказади, ва на тайинли бир жавоб беради. Бу орада жамиятнинг маҳаллий раҳбари Исроил Ризаевни ғайриқонуний фаолият билан 3 марта судлашди. Маҳкама...

  • 21:41“Ҳаракат” хатқутисидан: Ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб қилиш қачон тўхтайди? (Исроил Ризонинг саволига “Ҳаракат”нинг жавоби)

    Ўзбекистонда сайлов кампаниялари яқинлашар экан, мустабид тузум жуда оз сонли қолган Демократларга (ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифат вакиллари, журналистлар, эркин фикр юритувчи зиёлилар…) қарши қатағон сиёсатининг ҳал қилувчи тозалаш “амалиёти”ни бошлади. Мана мисоллар: - Уйдирма асослардаги айбловлар билан Россия Федерациясида мухожиротдаги сиёсий фаол, диндор ёшларнинг ўғирлаб келиниши (аввалроқ отиб келинар эди, диний уламолар , журналистлар); - В.Иноятнинг гўёки қўшни Респу...

  • 20:12Самарқанд вилоят ҳокими, сенатор З. Мирзаевга очиқ хат

    Ассалому алайкум, жаноб сенатор! Ўкувчи-талабаларни, ўқитувчиларни, шифокорларни ва бошқаларни ҳар йили, Ўзбекистон Конституцияси (37-модда) ва Меҳнат кодексига (7-модда) мутлақо хилоф равишда, уларнинг ўз ўқиш ва асосий ишларини тўхтатган ҳолда, ойлаб мажбуран пахта йиғим-теримига ва бошқа ишларга сафарбар этиш амалётига қачон барҳам берилади? Холиқназар Ғаниев, Жомбой шаҳри “Ҳаракат”: Бу жуда ўринли хат-саволнинг муаллифи - “Бирлик” Партияси Самарқанд вилоят ташки...

  • 15:16ЕИ лидерлари Россияга қарши санкцияларни кучайтирмоқчилар, АҚШ кучайтириб бўлди

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШ президенти Барак Обама Европа Иттифоқи лидерларига мурожаат қилиб, Украинага қарши агрессив ҳаракатларини тўхтатмаётган Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирганди. Кеча ЕИга кирувчи давлатлар раҳбарларининг учрашувида санкцияларни кучайтириш кераклиги хусусидаги таклифлар маъқулланди. Аммо, шу йўналишда аниқ қадамлар қилиш орқага ташланди. Бу нарса Россия президенти Путинни рағбатлантириши, айни замонда, ЕИ лидерлари АҚШдан қўрқсалар ҳам, иккиюзлама...

  • 07:21Қўғирчоқ ахборот воситалари “Ҳаракат”на қарши мобилизация қилинди, ёлғон хабарлар тарқатиш авжига чиқди

    “Ҳаракат” Агентлиги иқтисод нималигини ҳам тушунмайдиган Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистон иқтисоди ўлаётгани, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулои ҳажми бўйича 2005 йилда Қозоғистондан 5,5 баравар орқада бўлса, ҳозир 8 баравар орқада қолгани, Ўзбекистонда ўртача ойлик ҳам қозоқлардан 8 баравар орқада эканлигини кўрсатиб бергач, Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ваҳимага тушганини тушуниш мумкин. Чунки, бу маълумотларни секин-аста бўлса ҳам х...

16 July 2014
  • 23:16Озорбайжон Халқ Фронти Партияси 25 йиллигини нишонлади, Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси қачон нишонлайди?

    Бугун Бокуга яқин бўлган Амиражон шаҳарчасининг Маданият саройида Озорбайжон Халқ Фронти Партиясининг 25 йиллигига бағишланган бир неча юз киши иштирокидаги тантанали мажлис бўлди. Аввал Озорбайжон Халқ Фронти деб аталган ташкилотнинг Ташаббус гуруҳи 1988 йилнинг сентябрь ойида тузилган эди. Афтидан, ҳозир Озорбайжон Халқ Фронтининг Таъсис қурултойи ўтказилган куннинг 25 йиллиги нишонланмоқда. СССРда кўп партияликка рухсат берилиши биланоқ бу ташкилот ўзини Озорбайжон Халқ Фронти Партияси деб а...

  • 22:04Абдулазиз Комил Бишкекда қирғиз ҳамкасби билан учрашди, ўзбеклар қатли омини тилга олдими?

    Бугун Ўзбекистон Тшақи ишлар вазири Абдулазиз Комил Бишкекда “Марказий Осий + Япония” 5-анжуманида иштирок эта туриб, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди. Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларига кўра, икки вазир ўзбек-қирғиз муносабатларининг кўп форматли истиқболларига оид масалаларда кенгашибди. Бу умумий руҳдаги хабаралрадан бир нима тушуниб олиш мушкул. Ҳатто қирғиз матбуотида ҳам вазирлар учрашуви даврида эътиборга молик масаланинг муҳокама қилингани айтилмайди....

  • 21:18Нурсултон Назарбой таътилга чиқди, инидан чиқмайдиган Ислом Каримга таътилга чиқармиди?

    Қозоғистон Президентининг матбуот котибияти давлат раҳбари Нурсултон Назарбойнинг кечадан бери таътилда экани, унинг дам олаётгани ҳақида хабар қилишди. Расмий хабарга кўра, қисқа муддатли таътилда бўлган элбоши яқин орада яна ишига қайтади. Аммо бизнинг юртбоши “юрт осойишталиги ва халқ фаровонлиги йўлида ўз соғлигидан воз кечиб, таътилга ҳам чиқмай, тер тўкмоқда” шекилли, ҳар ҳолда унинг таътил тугул бирор кун ишга чиқмагани хусусида маълумот йўқ. Гўёки у йил бўйи таътилсиз ишлайди. Аслидачи? ...