15 July 2014
19:36 - Ангрендаги йирик супермаркет ёниб кул бўлди
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги икки қаватли муҳташам супермаркет кеча тун ярмидан кейин ёниб кетди. Тошкент вилояти ИИБ ёнғин хизмати маълумотига кўра, 320 квадрат метрга тенг бўлган савдо мажмуасидан бир уюм кул қолган холос. 11 та ўт ўчириш машинаси жалб қилинганига қарамай тез ёнувчан панеллардан бунёд қилинган маркет саноқли соатларда йўқ бўлган. Зарар кўлами маълум эмас.

Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан мазкур ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Баъзиларнинг фикрича, бу маркетга ёнғин ёндош нон пишириш цехидан сачраган.