Кундалик хабарлар - 14 July 2014
07:31Путин Остап Бендер орзу қилган Рио-де-Жанейрода, Луганск қуршовда
Аслида Россия президенти Владимир Путин Лотин Америка мамлакатлари бўйлаб сафарга чиққан ва футбол бўйича кейинги жаҳон чемпионатининг мезбони бўладиган Москва номидан эстафетани Рио-де-Жанейродан олиш учун бу шаҳарга келган бўлса ҳам, бошқача ўхшатувлар ҳам мантиқлидек кўринади. Маълумки, Ильф и Петровнинг машҳур “12 стул” ва “Олтин бузоқча” асарларининг қаҳрамони Остап Бендер (адаштирманг, расмда ўнгда) ўзича дунёнинг энг бой ва омад шаҳри деб ҳисоблайдиган Рио-де-Жан...
02:51Жаҳон оддий кунларига қайтишни бошлади, футбол жаҳон чемпинати Германиянинг ғалабси билан тамом бўлди
Ҳа, айнан шундай, футбол фанатларининг сал кам бир ойлик бошқа дунёдаги – футбол дунёсидаги ҳаёти тамом бўлди. Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатининг финал ўйини бироз аввал тамом бўлди. Германия ва Аргентина жамоалари ўртасидаги ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади, қўшича вақтда немис ўйинчиси Марио Гетце урган ягона гол ҳамма нарсани ҳал қилди – Германия чемпион бўлди. Шундай қилиб, Германияга олтин, Аргентинага кумиш медаллари топширилди. Ўйинларнинг мезбони Бразилия бу сафар 3-чи ў...
20:21Бу дунё шунақа ўзи: Қизлигини сотган бразилиялик қиз ўзимизнинг ифлос Юлдуздан тоза
Ўтган йили ўз қизлигини сотиш ҳақида аукцион эълони берган бразилиялик қиз Катарина Миглиорини ҳақидаги хабар ҳамма ерда тарқалганди. Катаринанинг мақсади – қизлигини сотишдан олган пули билан уйсиз ва очликда қолган одамларга ёрдам бериш бўлган. У ўз қизлигини 780 минг долларга сотгани ҳам маълум. Ўзини сотишга чиқараётганлар ҳозир дунёда жуда кўп. Дунёни қўйиб турайликда, ўзбекларга қарайлик. Ўзини сотиш билан ҳаёт кечираётган ўзбек аёллари ҳам кўпайиб кетмоқда. Минг афсуски, демадик, ч...
18:21Исроил Ғазода ерда бажариладиган операция бошлади, арабларнинг бугунги ҳолига вой! Нега Оллоҳдан ёрдам йўқ, айб ўзимизда эмасми?
Маълумки, Ғазодан Исроилга пала-партиш отилаётган ракеталарни сал кам ҳам ҳаммасини ҳаводаёқ портлатиб юбораётган исроилликлар бир неча кун аввал ўзлари ҳаво операцияси бошлаб, аниқ нишонга уриладиган ракеталар билан юзлаб ғазолик арабларни ўлдирдилар. Операция ХАМАСга қарши олиб борилаётгани айтилса ҳам, тинч аҳоли ичида ҳам қурбонлар кўп. Исроил Бош вазири Бенямин Натаняҳу жаҳоннинг босимига қарамасдан бу операцияни тўхтатмасликларини билдирганди. Бугун жаҳон агентликлари Исроил ХАМАСнинг р...
16:07Рўза туттирмаслик учун уйғур ўқувчиларини мактабда овқат ейишга зўрлашмоқда, Ислом дини ислоҳотларга муҳтож!!
Туркия матбуотида тарқатилган хабарларда Уйғуристонда ўқувчиларни рўза туттирмаслик учун мактабда овқат ейишга зўрлашаётгани айтилмоқда. Бундай воқеанинг атеистик, қолаверса, коммунистик тузумда бўлаётганига ҳайрон ҳам бўлиш керак эмас. Аммо, воқеанинг бошқа тарафини муҳокама қилишдан фойда бор. Мактаб болалари рўза тутиши тўғрими? Динимиз, хусусан, Қуръон бунга нима дейди? Бу саволларга жавоб қидириш мақсадида, аввал ҳам “Ҳаракат” сайтида муҳокама қилинг мавзуни тилга олиш керак. ...
08:50Афғонистонда президент сайловларида икки номзодга берилган овозлар қайтадан саналади
Афғонистонда президент сайловларида икки номзодга берилган овозлар қайтадан саналади Сайловларнинг иккинчи турида собиқ Молия вазири, пуштун аслли Ашраф Ғани 56,4 фоиз овоз олиб, Ташқи ишлар вазири, тожик аслли Абдулло Абдуллоҳ устидан ғалаба қозонгани расман эълон қилинди. Аммо, биринчи турдаёқ 45% овоз олган Абдулло Абдуллоҳ ўз мағлубиятини тан олмади, сайлов натижалари сохталаштирганини иддао қилиб, ҳақиқий ғолиб сифатида ўз ҳукуматини тузишга киришганини эълон қилди. Катта сиёсий жанжа...
- 14:33Ўзбекистонда шакар васвасаси бироз чекинди, ўзбеклар ибтидоийлигини кўрсатди
Бугун, 11 июлда пойтахтдаги супермаркетлар, дўконлар пештахтасига шакар чиқди. Шакарнинг чакана нархи 3000-3200 сўм атрофида. Бир неча кун аввал бу маҳсулот учун бир кунлик навбатда турган, бир кунлик сабри эвазига 5 килограмм шакар харид қилаётган тошкентликлар энди бу маҳсулотга ўгирилиб ҳам қарашмаяпти. Ҳолбуки, бозорда шакар нархи 9000 сўмгача кўтарилган, одамлар орасида энди мамлакатга бу маҳсулотнинг кирмаслиги ҳақида узунқулоқ миш-мишлар болалаганди. Шу ўринда тақчиллик ва унинг ортидан...
08:31Жиддийроқ иши ҳам бўлмаган Абдулазиз Комил ҳинд элчисининг кузатув маросимини ўтказди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Анумул Гитеша Сарманинг дипломатик миссияси битиши шарафига каттагина кеча уюштирди. Бу ҳақда хабар қилган вазирлик матбуот хизмати вазирнинг собиқ элчига катта мулозамат кўрсатгани, Ўзбекистон – Ҳиндистон умнсабатларида бу дипломатнинг ўрни катталигига урғу берганини таъкидлаган. У ҳукумат номидан элчига ташаккур айтиб,совға-саломлар билан кузатган. Эндиликда юртимизда Ҳиндистоннинг янги дипломати...
08:22Исроил Бош вазири: Халқаро босимга қарамасдан ХАМАСни йўқ қиламиз
Филистинликлар уч нафар яҳудий ўспиринни, улардан қасд олиш ниятидаги исроилликлар бир филистинлик ўсмир ўлдирганларидан кейин Исроил-Филистин қарама қаршилиги сўнгги икки йилдаги энг юқори нуқтага чиқди. ХАМАС Исроилга қараб отаётган ракеталар биронта олдамни ўлдиролмаган бўлса, исроилликлар 3 кун ичида 100 дан ортқ филистинликни ракеталар ёрдамида йўқ қилдилар. Кеча журналистлар билан учрашган Исроил Бош вазир Бенямин Натаняху раветалар била асосан ХАМАС вакиллари урилаётганини, улар тинч ...
- 07:55Каттақўрғоннинг собиқ ҳокими Жомбойда ифторлик берди
Аввалги хабарларимизда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ишдан олиниб, жавобгар қилинган туман ҳокими Пирмат Ўсаровнинг боши балода экани ҳақида маҳаллий мухбирларимизга асосланиб хабар бергандик. Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёнинг одами экани айтиладиган собиқ ҳокимни МХХнинг Самарнқад вилояти бошқармаси аралашиб ишдан олганини урғулагандик. Жомбойдан келган сўнгги хабардан Каттақўрғоннинг собиқ раҳбари, асли жомбойлик Пирмат...