23 July 2014
21:07 - Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг махсус элчиси пенсияга кетди, вазирлик ва бутун ҳокимият яхшилаб тозаланиши керак

Президент Ислом Каримнинг Фармойишига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вазифалар бўйича элчиси Илҳомжон Неъматов пенсияга чиқаётгани муносабати билан лавозимидан бўшатилди. У бу лавозимда бор-йўғи бир йил ишлабди. У аввалари ҳам шу вазирликда фаолият олиб борган, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимларни ҳам ўз вақтида эгаллаган. У 2010 йилнинг 6 февралидан бошлаб 2-3 йил АҚШдаги элчимиз бўлган. Яъни, муҳим бир даврда, қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилган пайтда.

Ташқи ишлар вазирлигининг матубот хизмати ҳозирча Илҳом Неъматовнинг ўрнига ҳеч кимнинг махсус элчи этиб тайинланмаганини билдирди.

Турли олди-қочди гапларга қараганда, жорийдаги вазир ўринбосари Мурод Аскаров ҳам лавозимидан олинади. Бу иккита янгилик тасодифан бир вақтга келмоқдами, ёки вазирликда катта тозалаш қилинмоқчими? Аслида, катта тозалаш лозим, чунки бу вазирлик ўз фуркциясини мутлақо қониқарсиз бажармоқда.

Дарвоқе, Ўзбекистон ҳукуматининг ўзи, мамлакат президенти ва парламенти ҳам ўз вазифасини бажараолаётгани йўқ. Ўзбекистон иқтисоди ўлаётгани, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушишига айнан шулар айбдор. Уларнинг ҳаммасини янгилаш керак. Шундай вақт келмоқда.

Балиқ бошидан чирийди. Демак, ишни Ислом Каримни ўзгартиришдан бошлаш кераклиги ҳам ўз-ўзидан маълум.