23 July 2014
16:44 - Ислом Карим орзу ҳам қилолмайдиган воқеа: Франция Президенти Қозоғистонга расмий ташриф билан келади

Қозоқларнинг расмий хабарларида Қозоғистон Давлат Котиби Одилбек Жаксибеков Франция элчиси Франсис Этъенни қабул қилиб, 2014 йилнинг иккинчи ярмига режалаштирилган Франция Президенти Франсуа Олланднинг Қозоғистонга расмий ташрифи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилибди.

Ўта қисақа хабарда Франция элчихонасининг ҳарбий атташеси Кристиан Бартлен ва “Airbus grup Kazakhstan” ширкатининг Бош директори Сильвер Делоне ҳам учрашувда иштирок этгани айтилади, холос.

Аммо, шуларнинг ўзи катта янгиликлардир. Демак, Қозоғистон ва Франция ҳарбий ҳамкорлик йўлидан ҳам кетишмоқда. Яқин орада Қозоғистонда кичкин бўлса ҳам расмда кўрсатилган учоқлар чиқариш устида иш бошланса, бунга ҳам ҳайрон бўлмаслик керак.

Табиий булар ўзбеклар учун яхши янгиликлар. Қозоғистонда иш ерлари очилса, у ерда аэробуслар чиқарилса, ўзбеклар мардикорлик қиладиган янги соҳалар очилади. Мардикорларга бундан ортиқ яна қандай янгилик керак? Керак эмас, Ислом Карим эса инидан чиқмай ўтираверсин.