29 July 2014
22:04 - Москвада қўлга олинган мегажиноятчилар орасида ўзбеклар ҳам бор

Кеча, 28 июлда Москвада қўлга олинган жиноятчилар гуруҳини ҳақиқатан ҳам мега жиноятчилар дейиш мумкин. Улар алдов ва фирибгарлик йўли билан москваликларнинг оз эмас, кўп эмас, 22 миллион 800 минг доллар пулини қўлга киритшган. Москва полицияси ўзларини руҳшунос атаб келаётган 27 нафар фирибгар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Арманистон фуқаролари борлигини аниқлади.

Сўнгги пайтларда магия, сеҳр-жодуга муккасидан кетган москваликлар орасида айни гуруҳ “одамларнинг келажагини башорат қилиш”, “турли касалликларни даволаш” каби ишлар билан шуғулланган. Ҳар куни юздан ортиқ одамни алдаб, уларнинг катта миқдорда пулларини ўзлаштириб келишган.