18 September 2014
21:32 - Ҳукумат терилган 1 килограмм пахтага 215 сўм тўлашни тавсия этди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакат қишлоқ хўжалиги мутасаддилари, фермерлар ва ҳокимликларга терилган бир килограмм пахта ҳосили учун ўртача 200-215 сўмга (тахминан 0,07 АҚШ доллари — Ҳаракат) қадар пул тўлашни тавсия этди. Бу ҳолда фермерлар ва туманлар ҳокимликлари ўз имкониятларидан келиб чиқади ва хзаҳир маблағлар ҳисобига бу миқдорни ошириши ҳам мумкин.

Масалан, кунига 100 килограмм пахта терган талаба ўзининг кунлик овқат рационига етарли маблағни ишлаши мумкин. 100 килограмм “оқ олтин” терган катта ёшдаги одам кунига уйига 700 грамм гўшт олиб кириши мумкин.