Кундалик хабарлар - 27 January 2015

  • 19:08Ўзбекистонда йиғилаётган автоуловларнинг Россиядаги нархи 30 фоизга қимматлади

    Россия Федерацияси ҳудудидаги сотилаётган автомобилларимиз нархи 30 фоизга қимматлади. Масалан, Россияда долларнинг бугунги курси бўйича Daewoo Gentra учун нархлар 7750 доллар, Matiz учун 4950 доллар, Nexia учун эса 5600 доллардан бошланади. Бу автомобилларнинг Ўзбекистондаги нархи - Daewoo Gentra учун нархлар 16 600 доллар, Matiz учун 8 600 доллар, Nexia учун эса 11 900 доллардан бошланади. Аввал Ўзбекистонда йиғилган автомобиллар хорижда бундан ҳам арзон эди. Ўзбекистоннинг жиноятчи ҳукума...

  • 18:36Хуфяларимиз 10 килограмм наркотикни мусодара қилди

    Ўзбекистон Миллий Xавфсизлик Xизмати ходимлари 10 килограмм гиёҳвандлик воситасини майиз ичига яшириб, “Тошкент” авто шоҳбекатига олиб келган нарко ташмачини қўлга туширди. Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан бўлган фуқаро 8,2 килограмм опий ва 1 килограммдан героин моддасини олиб ўтмоқчи бўлган. МХХ терговчиларининг дастлабки маълумотларига кўра, бу ташмачи Тожикистндан Ўзбекистонга гиёҳвандлик моддаларини ўтказувчи жиноий гуруҳ аъзоси бўлган. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилиб, тергов ...

  • 15:36Бугун Холокост қурбонлари хотирланадиган кун, ўзбеклар қирғин қилинган кун ҳам хотирланиши керак

    Бундан 70 йил аввал 27 январь куни Совет Армияси қўшинлари ҳозир Польша ҳудудларида бўлган, аммо Иккинчи Жаҳон Уруши йиллари немис фашистлари тарафидан яҳудийларни оммавий қирғин қилиш маркази сифатида фойдаланилган Освенцим концлагерини озод қилганлар. Ҳозир 27 январь куни Освенцим ва бошқа лагерларда қирғин қилинган миллионлаб яҳудийларни хотирлаш куни сифатида нишонланади. Бугун Освенцумда ўтказалидан хотира маросимларида бир қатор жаҳон мамлакатлари лидерлари йиғилишган. Украинага қарши агр...

  • 02:15Юнонистонда янги Бош вазир: Якшанба куни сайловларда ғолиб чиққан коалиция лидери Алексис Чипрас ҳукумат бошига келди

    Сайловларнинг узул-кесил натижалари якшанбадан душанбага ўтар кечасиёқ эълон қилинди. 40 ёшли Алексис Чипрас раҳбарлигидаги сўлчилар коалицияси СИРИЗА 36% атрофида овоз олибди. Бу коалиция қайсидир партия билан блок тузиб, Юнонистин Президентидан ҳукумат қуриш таклифи ҳам олишга улгурди. Кеча кечқурун Алексис Чипрас атеист бўлгани учун Инжилсиз, ўзи эса галстуксиз бўлган маросимда Президент Карлос Папуляс тарафидан Бош вазирлик лавозимига ўтқазилди. Энди у ўз ҳукуматини тузиши, уни тасдиқлати...

  • 01:36Туркия ҳамма ерда ютқазмоқда, Кобани эса ИШИДдан курдларнинг қўлига ўтди

    2014 йил 25 октябрдаги хабаримизда “Туркия ИШИД атрофида ўз ўйинини ўйнамоқда, тўғри қилмоқда” деб ёзган эдик. Мана орадан роппа-роса 3 ўй ўтди. Бугун Туркия бу ўйиннинг навбатдаги босқичини ютқазди. Ҳамма гап шундаки, курдлар Саддам Ҳусайин режимини йиқитишда Ғарбга ёрдам бердилар ва Ироқнинг шимолияда феълан Курд давлати қуриб олдилар. Сурияда ИШИД пайдо бўлгандан кейин, Ғарб уни йўқ қилиш йўлига тушди. Ғарб бўлмаса, ИШИД атрофдаги ҳамма мусулмон мамлакатларини босиб олиб, ўрта асрларни эсл...

  • 00:50АҚШ долларининг расмий курсини ҳам, ҳақиқийсини ҳам жиловлаб бўлмаяпти

    Кеча Ўзбекистон Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. 27 январдан бошлаб 1 АҚШ доллари 2 минг 436 сўм 16 тийинга тенг бўлиб, бу 20 январдаги курсдан 5 сўм 99 тийинга кўп. Айни вақтда – евронинг курси бироз пасайган: 1 евро - 2 минг 830 сўм 23 тийинга тенг бўлиб, бу бир ҳафта аввалги курсдан 32 сўм 71 тийинга паст. “Қора бозор”да эса АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ошиб бормоқда. Масалан, кеча пойтахт бозорларида АҚШ долларининг 100 талиги...

26 January 2015
  • 21:38Сенсация: Ўзбекистон фуқароси Путиннинг автомобилини ўғирлади

    Шу йилнинг 23 январь куни Санкт-Петербургнинг Стрельне туманида 36 яшар Ўзбекистон фуқароси Путиннинг Crysler автомобили ўғирлади. Ўғри бироз ғўр экан, қўлга тушди. Текширув давомида автомобиль Андрей Владимирович Путинга тегишли бўлиб чиқди. Россия бир қатор нашрлари бу Путиннинг Кремлбоши Путинга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва Андрей Владмирович Путиннинг ҳақиқий исми Улуғбек Нарзиевич Ҳамдамов экани ҳақида ёзишмоқда. Асли ўзбекистонлик бўлган жабрланувчимиз Россия қонунчилигидаги имкониятдан ...

  • 21:15“Бирлик” ва “Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Ҳамма динларда саводсиз одамлар муқаддас китобларни тўғри тушунишмайди

    Маълумки, “Бирлик” ва “Ҳаракат” Ислом динининг чаласавод муллалари ҳалигача муқаддас Қуръонни тўғри тушунолмаганларини ва шу сабабли мусулмонлар ҳалигача Қуръоннинг ўрта асрлардан олдин қилинган хато тафсири билан яшашга мажбур қолаётганларини гапириб ва ёзиб велмоқда. Айнан ўша хато тафсирга асосланиб, мусулмонлар яшайдиган давлат исломий бўлиши, яъни шариат қонунлари билан яшаши шартлиги айтилади. Ваҳолангки, давлат принцип ўлароқ исломий бўлолмайди. Чунки, автомобиль транспорт воситаси, те...

  • 20:20Душанбе ва Минскка авиарейслар очилади

    “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати 2015 йилда “Тошкент - Минск - Тошкент” ҳамда “Тошкент - Душанбе - Тошкент” йўналишлари бўйича янги авиарейслар очишни режалаштираётгани хусусида хабар берди. Шунингдек, хабарда ширкат ўтган йил давомида Урумчи, Деҳли, Амритсар шаҳарларига рейслар сонини кўпайтиргани, маҳаллий йўналишда эса “Бухоро - Фарғона - Бухоро” рейсини очгани айтилади. “Душанбега рейс айнан қачон очилишини ҳозирдан айтиш қи...

  • 19:46Британия Ўзбекистонга ҳарбий техника бермайди

    Бир қатор оммавий ахборот воситаларида Буюк Британиянинг Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун 3 минг дона транспорт воситаси тақдим этиши тилга олинганди. Аммо бу маълумотларга Британиянинг Ўзбекистондаги элчилиги раддия берди. Маълум бўлишича, 23 январь куни Тошкентдаги матбуот анжуманида Британия элчиси Жорж Эдгар айтган сўзлар нотўғри талқин қилинган. Яъни, элчи Эдгар жарналистлар билан мулоқоти чоғида Ўзбекистон билан Британия ўртасида турли соҳаларда эришилган ютуқлар ҳақида гапир...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону