Кундалик хабарлар - 22 January 2015

  • 19:13Ўзбекистон сиёсий саҳнасидан улоқтирилган елимхалталар рўйхатининг бошида хоразмлик Салой Мадамин турар эди, энди унга яна бир хоразмлик кирди

    Уларнинг бири шу пайтгача Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатига раислик қилиб келган Илгизар Собировдир. Ислом Карим Собировни бу галга масхарабозлик сайловларида ҳатто оддий сенатор ҳам қилмади. Ўзбекистон Миллий Университетини (собиқ Тошкент давлат университети) ҳуқуқшунос мутахасисслиги бўйича тамомлаган Илгизар Собиров 2006 йилдан бери Сенатга раислик қилиб келди. Унинг ўғли икки йил аввал машинасида одам босиб кетганидан кейин, отасининг обрўсига путур кета бошлагани гапирилди. Аслида, болан...

  • 16:42Бечора Россия Туркиядан сотиб олинаётган тухумни олиб келиш учун йўл танлаш дардида

    Русларнинг Россельхознадзор Федерал Хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, яқинда Украина Туркиядан Россияга сотилаётган тухумларни ўз ҳудудларидан ўтказишни таъқиқлабди. Энди тухумларни Туркиядан Россияга ташиш учун Новороссийск, Кавказ ва Сочи портларидан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилаётган эмиш. Бу хабар руслардан бошқа ҳеч кимни қизиқтирмаслиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, Россиядек давлат ўзи ўзига тухум етиштиролмай, тухумни ҳам чет элдан сотиб олаётгани - бу мамлакат аҳ...

  • 15:29Абдураҳим Пўлат: Қўғирчоқ номзодларнинг роли (“Ҳаракат” журналининг 2000 йил1(22) сонида эълон қилинган мақола)

    Бугун Узбекистонни бошкараёт-ганлар мамлактимиздаги чириган системанинг умрини узайтириш ва шу йул билан уз хукмдорликларини чузиш йулида етарлича усталик килятганларини тан олиш керак. Бундай усталикнинг энг ёркин мисоли уларнинг 1990 йил сайловлари арафасида «Бирлик»ни кучсизлантириш максадида утказган «операциялари»дир. Уша пайтда тула рус тарафдори булган коммунистик хокимият «Бирлик» ичидаги айнан узини энг ашаддий рус душмани ва антикоммунистик деб кур...

  • 07:42Нардаран шаҳарчасида Муҳаммад пайғамбарни ҳажвия қилиш қораланди, Франция, Исроил ва АҚШ байроқлари ёқилди

    Озорбайжон пойтахти Бокуга яқин Нардаран шаҳарчасида Муҳаммад пайғамбарни ҳажвия қилувчи расмлар чиқарган Charliу Hebdo газетасига қарши митинг бўлгани бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Бир неча юз киши иштирок этган митингда “Исроилга ўлим”, “Америкага ўлим”, “Францияга ўлим”, Германияга ўлим”, “Данияга ўлим” каби чақириқлар бўлибди, Франция, Исроил ва Арманистон байроқлари ёқилибди. Бутун Озорбайжонда каби бу шаҳарчада ҳам шиалар кўпчиликни ташкил қилади. М...

  • 06:21Барак Обама ва Нурсултон Назарбой телефон орқали Украинанинг жанубидаги вазиятни муҳокама қилдилар

    Қозоқларнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабарга кўра, кеча Обаманинг ташаббуси билан АҚШ ва Қозоғистон президентлари телефон орқали Украинанинг жанубидаги вазиятни муҳокама қилдилар. Хабарнинг бошида икки президент икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг келажаги билан бир қаторда халқаро кун тартибининг муҳим масалаларини тилга олганлари айтилса ҳам, уларнинг диққат марказида Украинадаги вазият турган. Кечаги суҳбат чоғида Нурсултон Назарбой Украинадаги муаммолар билан шахсан шуғулл...

21 January 2015
  • 22:48Тошкент вилоятида уч нафар миршаб ҳибсга олинди

    Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телеканалига кўра, МХХ ва прокуртура органи томонидан Тошкент вилояти ИИБнинг уч нафар мулозими - Рўзмат Маҳкамов, Навфал Имоматов ва Шухрат Файзуллаевлар қўлга олинди. Мазкур милиция ходимлари уюшган жиноий гуруҳ аъзолари билан тил бириктирган ҳолда уларга турли хизматларни кўрсатиб келишган. Милиция мулозимлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Бўстонлиқ туманларида фаолият юритиб, тадбиркорларка қарши сунъий тўсиқ яратиш, уларга нисбатан сохта жино...

  • 22:21Абдулазиз Комил АҚШнинг мамлакатимизга тайинланган янги элчисини қабул қилди

    Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил АҚШнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Памела Леура Спратленни қабул қилди. Учрашув чоғида АҚШ элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини Абдулазиз Комилга топширди. Вазирлик тарқатган хабарга кўра, учрашув давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ҳамда 2014 йил 1-2 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги ўзаро сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раунди доирасида эришилган келишувларнинг амалга ошиш жараёни муҳокама қилинган. Суҳ...

  • 21:392014 йил ўзбеклар учун муваффақиятли кечдими?

    “Ижтимоий фикр” номли масхарабоз ташкилот мамлакатимиздаги аҳоли орасида ижтимоий сўровлар ўтказиб, 2014 йилнинг Ўзбекистон аҳолиси учун муваффақиятли кечганини аниқлабди. Сўралганларнинг 98 фоиздан ортиғи йил ўз ҳаётига катта ижобий ўзгаришлар олиб киргани, оламшумул ўзгаришларни ҳис этаётганини таъкидлабди. Респондентлар “2014 йилда энг кўп нимадан қувондингиз?” деган саволга: “Шахсий муваффақиятлари қаторида Ватанимизда иқтисодий, ижтимоий соҳаларда қўлга киритилаётган юксак марралар, ки...

  • 18:44Наманганда светофорлар қуёш энергияси билан ишлайди, Тошкентда ҳам бунга эҳтиёж бор

    Наманганда муқобил энергия манбаи сифатида қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Илк қуёш панеллари шаҳарнинг Навоий ва Бобур хиёбонлари кесишувида ўрнатилади, дейилади маҳаллий матбуот хабарларида. Маълум бўлишича, Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг махсус фойдаланиш бўлими бош муҳандиси Акмалжон Сулаймоновнинг айтишига кўра, қуёш панеллари ва батареялари синовдан муваффақиятли ўтмоқда. Бундай мосламалар шаҳарнинг 50 дан зиёд чорраҳаларида ўрнатилади. Бугунги кунда пой...

  • 16:24Россиядаги шовотлик мардикор суриядаги исломий жангариларга қўшилмоқчимиди? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №2, 20.01.2015)

    Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари иддаосига кўра, вилоятнинг Шовот тумани Қиёт қишлоғи Идали Қалъа маҳалласида яшовчи 29 яшар Воҳид Ваисов 2013-14 йилларда Россиянинг Воронеж шаҳрига мардикорлик қилиш, шу орқали пул ишлаб, оила боқиш учун борган. Ҳамюрти, 28 яшар боғотлик Расул Жуманиёзов билан биргаликда терговда шахси аниқланмаган “Абдулвосит” исмли тожикистонликдан исломий жиҳод амалларини ўрганиб, “Жиҳодчилар” диний радикал оқими ғояларини ҳимоя қилиш Суриядаги жангари гуруҳ...