Кундалик хабарлар - 01 February 2015

  • 10:45Кечагина ўткан кунларимиз: Чингизхон ҳам мендан ўрганган, шекилли (ҳазил) (Абдураҳим Пўлатнинг 2009 йил 13 февралда "Ҳаракат" сайтида эълон қилинган лавҳаси)

    Мен ҳам ҳамма каби тарихни ўрганишда Совет-рус тарихчилик усулининг қули бўлганман. Мактабда бизни шундай ўқитишгани учун, масалан, Чингизхонни босқинчи, қонхўр, жаллод, урушдан бошқа нарсани билмайдиган аскар деб билардим. Тўғри, бизга Амир Темирни ҳам шундай ўқитишган, лекин у ўзимизники бўлгани учун барибир ичимда унга нисбатан яқинлик бор эди, уни фақат бочқинчи эмас, юртимизнинг ривожланиши учун кўп иш қилган, прогрессив томонлари ҳам бор бўлган саркарда сифатида кўрардим. Аспирантлик йи...

  • 01:05Оллоҳ яратган дунёни билиш ва тушуниш керак: Икки жинсли аёл даволанди ва эгизак туғди

    Инглизларнинг Daily Mirror газетасида кеча тарқатилган бир хабар Оллоҳ яратган ва ўзимиз яшаётган дунё мусулмонлар билмайдиган ва тушунмайдиган даражада мураккаб эканлигини кўрсатади. “Мўъжизалар онаси” номли хабардан маълум бўлишича, ҳозир 28 ёшда бўлган Hayley Haynes исмли аёл бундан 9 йил аввал, яъни 19 ёшлигида ўзи - ҳам аёл, ҳам эркаклигини билиб қолибди. Яъни, у ташқи кўриниши ва ташқи жинсий органлари бўйича аёл, аммо генетик эркак экан. У ўзида аёлларга хос ойликлар йўқлигид...

31 January 2015
  • 21:23“Ҳаракат” хатқутисидан: Haqiqat uchun bittamiz!

    Odamlar o'lib yotgan bir paytda, odamlar qiynalib yurgan bir paytda, odamlar yig'lab yurgan bir paytda, mazza qilib bema'ni narsalarni maqtab yurishimizni qarang, bema'ni ishlarga chalg'ishimizni qarang, bema'ni saylovlarda qatnashishimizni qarang, ularga kim yordam beradi? Adolatsizlikda yurgan odamlarga kim yordam beradi? Bizlar emasmi? Balki ertaga ularni yoniga siz ham qo'shilib qolarsiz?! Qara, odamlar o'lyapti desam, menga nima deysan. Ertaga o'zing ham adolatsizlikni deb o'lib ketasan...

  • 20:05Сурхондарёда икки нафар ҳоким амнистия билан қамоқдан чиқди

    Ўзбекистон Республикаси Констутицияси қабул қилинганининг 23 йиллиги муносабати билан қабул қилинган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг амнистия ҳақидаги Қарорига асосан Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани собиқ ҳокими Панжи Тангриев ҳамсда Шўрчи тумани собиқ ҳокими Ўрол Бобоқуловлар қамоқдан озод қилинди. Январь ойининг сўнгги кунларида уйига кириб келган икки собиқ ҳоким порахўрликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди ҳукми билан турли йилларга озодликдан маҳрум қилинг...

  • 18:39Миср суди ХАМАСни террористик ташкилот деб тан олди

    Филистин давлатининг Ғазо бўлимини босиб олиб, у ерда ҳукмронлик қилаётган ХАМАС (Исломий Қаршилик Ҳаракати) Исроил, АҚШ, Канада ва Япония тарафидан аввалдан террористик тешкилот деб эълон қилинган эди. Епропа Иттиоқи уни аввал террористик ташкилот деб эълон қилган бўлса ҳам, кейинчалик бу қароридан воз кечган. Бу ташкилот Исроил давлатини тан олмайди, уни йўқ қишиш асосий мақсадлардан бири. Бугун Миср суди ҳам ХАМАСни террористик ташкилотлар қаторига қўшганидан ҳайрон бўлмаслик керак. Чунки,...

  • 17:41Тошкентда “Эзгулик” жамиятининг Марказий Бошқарув мажлиси ўтди

    Бугун Тошкентда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Марказий Бошқарув мажлиси бўлиб ўтди. Унда жамиятнинг 2014 йилдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир таҳлилий ҳисоботининг муҳокамаси, вилоят бўлимиларидаги аҳвол ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Жамият матбуот хизматига кўра, мажлисга республиканинг барча вилоятларидан бошқарув аъзолари келишди ва ўз ҳудудларидаги инсон ҳуқуқлари аҳволи юзасидан ахборот беришди. Жамият раиси Васила Иноятга кўра, 2014 йил Ўзбекистон инсо...

  • 17:16Беларусияда аянчли автоҳалокат: уч ўзбек нобуд бўлди

    Бу мамлакатнинг Давлат Тергов Қўмитаси 29 январь куни тарқатган хабарида айтилишича, Беларусиянинг жануб-шарқидаги Могилев-Гомель автомобиль трассасида салонида 5 нафар киши бўлган Opel машинаси йўлни чегараловчи бетонга урилиши оқибатида автоулов аянчли кўринишга келди ва 35, 38, 40 ёшдаги ўзбек фуқаролари фожиали вафот этди. Яна икки нафари оғир аҳволда шифохонага келтирилди.

  • 02:46Турк Дунёси: Озорбайжон, Туркманистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Ашхобод декларацияси имзолашди. Ўзбекистон қаерда?

    28 январь куни Ашхободда Озорбайжон, Туркманистон ва Туркия ташқи ишлари вазирлари Элмар Мамедяров, Рашид Мередов ва Мевлут Чавушўғли учрашгани ва натижада Ашхобод Декларацияси номли ҳужжат имзолангани бу уччала мамлакатнинг ахборот воситаларида эълон қилинди. Бу уч мамлакатининг ташқи ишлар вазирлари биринчи марта 2014 йилда Бокуда учрашиб, Боку Декларацияси имзолашган, бу уч мамлакат раҳбарлари ҳам ўтган йили Туркиянинг Бодрум шаҳрида учрашув ўтказишган экан. Хабарларда айтилишича, Ашхобод...

  • 02:10Бу ҳафтa Нью-Йорк фондлар биржаси алғов-далғов бўлди, Dow Jones индекси яна ўпирилди

    Жорийдаги ҳафтанинг биринчи иш куни Dow Jones индекси сал кам 400 поғона тушиб кетиб, кейин бироз кўтарилганини аввал хабар қилар экан, тушиш кейин ҳам давом эттишини тахмин ҳам қилмаган эдик. Аммо, шундай бўлди. Кеча, ҳафтанинг охирги куни ҳам Dow Jones 252 поғана тушди. Орада бироз ўсишлар бўлгани сабабли, биржа бекилганда Dow Jones 17165 га тенг эди. Яъни ҳафталик тушиш 500 атрофида. Ойлик тушиш 600 дан ҳам бироз кўп. Хўш, экспертлар нима дейди? Улар янги бир фикр билдиришмади ва эскиларини...

  • 01:11Ўзбекистон “Дунёда Озодлик -2015” рўйхатининнг “ёмонларнинг ёмони” қисмида

    АҚШдаги дунёча машҳур Фридом Хаус (Freedom House – Озодлик Уйи) ташкилоти ҳар йили январь ойида “Дунёда Озодлик” рўйхатини эълон қилади. Шу кунларда 2014 йил натижалари бўйича “Дунёда озодлик - 2015” рўйхати эълон қилинди. Бу каби рўйхатлар биз учун янгилик эмас. Уларнинг ҳаммасида Ўзбекистонга охирги ўринлардан бири берилади. Рўйхатда мамлакатлар 4 га бўлинган – озод мамлакатлар, қисман озод мамлакатлар, озод бўлмаган мамлакатлар ва ёмонларнинг ёмони бўлган мамлакатлар Биринчи рўйха...