27 January 2015
18:36 - Хуфяларимиз 10 килограмм наркотикни мусодара қилди
Ўзбекистон Миллий Xавфсизлик Xизмати ходимлари 10 килограмм гиёҳвандлик воситасини майиз ичига яшириб, “Тошкент” авто шоҳбекатига олиб келган нарко ташмачини қўлга туширди. Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан бўлган фуқаро 8,2 килограмм опий ва 1 килограммдан героин моддасини олиб ўтмоқчи бўлган.

МХХ терговчиларининг дастлабки маълумотларига кўра, бу ташмачи Тожикистндан Ўзбекистонга гиёҳвандлик моддаларини ўтказувчи жиноий гуруҳ аъзоси бўлган. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилиб, тергов ишлари бошланган.