26 January 2015
20:20 - Душанбе ва Минскка авиарейслар очилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати 2015 йилда “Тошкент - Минск - Тошкент” ҳамда “Тошкент - Душанбе - Тошкент” йўналишлари бўйича янги авиарейслар очишни режалаштираётгани хусусида хабар берди. Шунингдек, хабарда ширкат ўтган йил давомида Урумчи, Деҳли, Амритсар шаҳарларига рейслар сонини кўпайтиргани, маҳаллий йўналишда эса “Бухоро - Фарғона - Бухоро” рейсини очгани айтилади.

“Душанбега рейс айнан қачон очилишини ҳозирдан айтиш қийин, бу борада ҳаммаси ҳам авиакомпанияга боғлиқ эмас, бироқ биз бу рейсни шу йилнинг ўзида ташкил этишни режалаштиряпмиз”, – дейди ширкат раиси Тян. Афтидан, у ҳамма нарса икки тожик президентнинг кайфиятига боғлиқ, демоқчига ўхшайди.