Кундалик хабарлар - 03 June 2015
- 17:24Тошкентга Туркманистон Ташқи ишлар вазири келди. Ўзбек ва туркман яккамоховлари тил топишмоқдами?
Расмий хабарга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим кеча Оқсаройда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги серқирра муносабатлар бугун изчил ривожланаётгани, бу ҳамкорлик барқарорлиги ва самарадорлиги билан муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар ўзбек ва туркман халқларининг кўп асрлик умумий тарихи, муштарак маън...
- 15:41Бир пайтлар Фуҳушага тегишли бўлган UzGazOil ширкати тафтиш қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қарори билан мамлакат бўйлаб UzGazOil ширкати шахобчалари тафтиш қилинмоқда. Прокуратура ва солиқ инспекцияси томонидан ўтказилаётган тафтишларда қарийб 3 миллард сўмлик талон-тарожликлар аниқланган. Мазкур тафтишлар Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёнинг “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси ва унинг таркибидаги UzGazOil ширкати раҳбари Ботир Тўраевни кескин танқид қилгнидан сўнг бошланган. Ҳукумат бошлиғи Ботир Тўрани UzGazOil ширкатининг иқ...
01:07Велосипеддан йиқилиб оёғи синган АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Бостонда операция қилинди. Сталин, Рузвельт ва Черчиль негa велосипед ҳайдашмаган?
31 майдаги хабаримиздан маълумки, АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Францияда велосипеддан йиқилиб, оёғи лат еган ёки синганди. Энди маълум бўлишича, унинг оёғи синган экан. Кеча уни АҚШнинг Бостон шаҳрида бир неча соатлик операция қилшибди, ҳозир унингг аҳволи яхши. Бир неча кундан кейин у Давлат Департаментида ишини бошлаб, велосипедда учишни ҳам бошласа керак. Аммо, унутмаслик керакки, дунё 3-чи жаҳон уруши арафасида турибди, Россия Президенти Владимир Путин истаган пайтида қўли остидаги ядровий т...
- 22:47Бугунги Хоразм: Собиқ эркчи Туркияга ҳайдалган эди, Ўзбекистон Сенатининг собиқ раиси Илгизар Собиров ўз вилоятига жўнатилибди
Аввалги хабарларимизда президент Ислом Каримнинг икки хоразмлик арбобни бир марта ишлатиладиган елимхалта сингари фойдаланиб, сўнгра тагшлаб юборганини таъкидлагандик. Уларнинг бири ўтмишдаги “Эрк” партияси раҳбари Салой Мадамин, иккинчиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Илгизар Собировлардир. Салой Мадамин ҳозирда Туркияда муҳожиротда, аммо шу пайтгача ўз юртида муҳожир бўлган Собировни режим унутмабди. Илгизар Собиров ҳозирда Хоразм вилояти Адлия бошқармаси б...
- 21:42Янги ТошМИнинг бир қисмига ўт кетди
2 июнь куни тушдан сўнг Тошкент Тиббиёт академиясининг икки қаватли қон қуйиш маркази ёниб кетди. Воқеа шоҳидларига кўра, бино йирик миқдорда зарар кўрган бўлиб, асосан пластик профиллардан қурилган бино тез ёнишга мойил бўлган. Тошкент шаҳар ИИББнинг Ёнғин хавфсизлиги хизмати оловни ўчиришга муваффақ бўлди. Ҳозирча ёнғин сабаблари ва қурбонлар, талафотлар ҳақида маълумотлар йўқ.
07:04АҚШнинг Олий Суди ҳижоби туфайли ишга олинмаган мусулмон аёлининг фойдасига ҳукм чиқарди, кейинги қарор 3 хотинликка рухсат бериш бўлиши кутилмоқда
Reuters агентлигининг хабарига кўра, кеча АҚШнинг Олий Суди 2008 йили 17 ёшли мусулмон қизни бошида ҳижоби борлиги бўлгани учун ишга олмаган Оклахома штатидаги Abercrombie & Fitch Co (ANF.N) номли кийим-кечак сотувчи дўконга 20 минг долларлик жарима солди. Хабардан тушуниш мумкинки, ўша 20 минг доллар 2008 йили ишга олинмаган ва ҳозир 24 ёшда бўлган Саманта Элафга берилади. Агентлик мухбирлари бу воқеани АҚШдаги Ишга Олишда Тенг ҳуқуқлик Комисиясининг ютуғи деб баҳоладилар. Мусулмонлар ҳ...
02:34Ўзбекча-русча масхарабозлик: Асаларичиликни ривожлантириш сиёсий вазифа эмиш
Ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий-демократик ҳаракат бўлган “Бирлик”ни парчалаш, мухолифатни масхарбозликка айлантириш мақсадида шахсан Ислом Карим тарафидан яратилган “Эрк” партияси ўз газетасида ҳам эълон қилинган программасида асаларичиликка алоҳида эътибор беришни ўз вазифаларидан бири деб белгилаган эди. “Эрк”да соддалик қилиб қўйган собиқ бирликчилар бор бўлгани сабабли, Ўзбекистон режими бу партияда кўп фойдалана олмади ва тезда унинг лидерларини бир тепиб улоқтирди. Аммо, Миллат ва ...
01:53Фуҳуша-2 болалар орзусини амалга ошириш билан шуғулланмоқдами ёки ёшларнинг келажагини йўқ қилаётган отасига малайлик қилиш биланми?
Кеча, 1 июнь – Хақларо болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Sen Yolg’iz Emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси Ўзбекистон Санъат музейида “Менинг эзгу орзуим” деб номланган кўргазма ташкил қилди. Бу тадбирга етакчилик қилган Ислом Каримнинг “Фуҳуша-2” лақаби билан танилиб бораётган кенжа қизи Лола: “Мен ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги барча нарса орзудан бошланади деб ўйлайман, бу - ҳар биримизнинг ҳозиримиз ва келажагимизни белгилайди. Менинг эзгу орзуим – сизнинг барча интилишл...
01:04Ўзбекистонда ҳам интернет орқали фирибгарлик ривожланмоқда
Мамлакат ривожланишдан орқада, деб жар солаётган мухолифатчилар бемаза бузоқнинг гўштини ебди, дейди “Огоҳ” газетасини ўқиган мухбиримиз. Нашрга кўра, Ўзбекистонда ҳам олға кетиш бор, ривожланиш бор. Масалан, Интернет орқали фирибгарлик қилишда ўзбеклар ҳеч кимдан орқада эмас.Масалан, Тошкентнинг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Венера исмли қиз интернет орқали қаллоблик қилишда айбланмоқда. У Одноклассники ижтимоий тармоғида “Гулида” исми билан рўйхатдан ўтиб, 1988 йили туғилган Дилдора исмл...
- 22:36Ўзбеклар - наркоташмачи, чегарабузар ва жинсий тажовузга мойиллик кўрсатувчи халқми?
Бугунги ўрис матбуотидан маълум қилишича, 4 кун аввал Москва метросида 3 грамм героин олиб кетаётган ҳамюртимиз полиция чангалига тушди. 32 яшар юртдошимизга қарши жиноий иш қўзғатилибди. Омск вилоятида эса икки нафар ҳамюртимиз - 27 ёшли Игорь Лисенко ва 22 ёшли Абдураҳим Оҳунов чегарани бузганлиги учун бир йил муддатга қамоққа юборилган. Шу йилнинг 31 январида улар мамлакатдан депортация қилинганига қарамай, Исилкўл туманидаги Рославка қишлоғи яқинида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга...