01 June 2015
22:36 - Ўзбеклар - наркоташмачи, чегарабузар ва жинсий тажовузга мойиллик кўрсатувчи халқми?
Бугунги ўрис матбуотидан маълум қилишича, 4 кун аввал Москва метросида 3 грамм героин олиб кетаётган ҳамюртимиз полиция чангалига тушди. 32 яшар юртдошимизга қарши жиноий иш қўзғатилибди. Омск вилоятида эса икки нафар ҳамюртимиз - 27 ёшли Игорь Лисенко ва 22 ёшли Абдураҳим Оҳунов чегарани бузганлиги учун бир йил муддатга қамоққа юборилган. Шу йилнинг 31 январида улар мамлакатдан депортация қилинганига қарамай, Исилкўл туманидаги Рославка қишлоғи яқинида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишган.

Ўрис матбуотида ўзига хос шов-шув ясаган 68 яшар кампирнинг 25 яшар ҳамюртимиз томонидан зўрланиши воқеаси тергови битиб, иш судга чиқди. Суд материалларига кўра, ўтган йилнинг 26 июнида ўзбек йигити 68 ёшли аёлнинг уйига кириб, уни калтаклаган, кейин зўрлаган. Жиноят ҳақида полиция хабар топишидан қўрққан йигит уни бўғиб ўлдирган. Жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда.