02 June 2015
02:34 - Ўзбекча-русча масхарабозлик: Асаларичиликни ривожлантириш сиёсий вазифа эмиш
Ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий-демократик ҳаракат бўлган “Бирлик”ни парчалаш, мухолифатни масхарбозликка айлантириш мақсадида шахсан Ислом Карим тарафидан яратилган “Эрк” партияси ўз газетасида ҳам эълон қилинган программасида асаларичиликка алоҳида эътибор беришни ўз вазифаларидан бири деб белгилаган эди. “Эрк”да соддалик қилиб қўйган собиқ бирликчилар бор бўлгани сабабли, Ўзбекистон режими бу партияда кўп фойдалана олмади ва тезда унинг лидерларини бир тепиб улоқтирди.

Аммо, Миллат ва Ватан оғир аҳволда бўлган бир замонда асаларичиликни ривожлантиришни миллий масала даражасига кўтаришга ҳаракат қилиш учун одам аҳмоқ бўлиши керак. Биз бироз юмшоқ бўлиш учунгина буни масхарабозлик демоқдамиз. Мана ҳозир Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб, масхарабозлик саҳнасига айланди, “Эрк” ўрнига тузилган 4 тами ёки 5 та партия “Эрк” бошлаб берган масхарабозлик анъаналарини яхшилаб давом эттирмоқда. Ўзбеклар эса, ҳалигача масхарабозлик билан ҳақиқий сиёсатнинг фарқига боришмайди.

Дарвоқе, масхарабозлик фақат ўзбекларга хос сифат эмас. Рус ахборот воситаларининг хабарига кўра, Россия Федерациясининг Коммунистик Партияси “Асаларичилик ҳақида” деб номланган қонун лойиҳасини тайёрлабди. Бу лойиҳани тайёрлаш учун катта иш қилинибди. Масалан, шу йил апрель ойида асаларичилар билан махсус учрашув ўтказилибди. Қонун лойиҳасига кўра, ҳар бир асалари оиласи учун 10-5 квадрат метр ажратилиши ҳам кўзда тутилган.

Бу нарса кўрсатмоқдаки, бечора ўзбеклар сиёсий масхарабозлик соҳасида ҳам дунёда биринчи бўлолмаяптилар. Балки, Ислом Карим ўзининг ишончини оқлай олмаган Салай Мадамин ўрнига Россия коммунистларининг лидери Геннадий Зюгановни ўз хизматьига чақириши керакдир.

Билмаганларо учун билдириш керакки, бу асрнинг бошларида “Бирлик” қайтадан оёққа тургач, “Эрк” партияси ҳам ўз қурултойини ўтказди ва партия ҳақиқий демократларнинг қўлига ўтди. Ҳозир унинг раиси Самад Муроддир. Бироқ, Ўзбекистон МХХсининг назорати сотида ишлайдиган ББС, Озодлик ва Америка Овози радиоларининг ўзбекча хизматлари ҳали ҳам ўша бош асаларичи, ҳаромий хоин Салой Мадаминни партия раиси қилиб кўрсатиш билан оворалар. Бечора Ислом Карим режими ва унга хизмат қилаётган бу радиолар ҳеч қачон ҳақиқатни тан олмасдан йўқ бўлиб кетишлари муқаррардир.