03 June 2015
01:07 - Велосипеддан йиқилиб оёғи синган АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Бостонда операция қилинди. Сталин, Рузвельт ва Черчиль негa велосипед ҳайдашмаган?

31 майдаги хабаримиздан маълумки, АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Францияда велосипеддан йиқилиб, оёғи лат еган ёки синганди. Энди маълум бўлишича, унинг оёғи синган экан. Кеча уни АҚШнинг Бостон шаҳрида бир неча соатлик операция қилшибди, ҳозир унингг аҳволи яхши. Бир неча кундан кейин у Давлат Департаментида ишини бошлаб, велосипедда учишни ҳам бошласа керак.

Аммо, унутмаслик керакки, дунё 3-чи жаҳон уруши арафасида турибди, Россия Президенти Владимир Путин истаган пайтида қўли остидаги ядровий тугмаларни босиши мумкин. Эроннинг исломий лидерлари эса, ядровий қурога эришган кунлари ядровий уруш бошлашларини аҳмоқ ҳам тушунса керак..

Шундай қалтис пайтда АҚШнинг Давлат Котиби велосипедда учишга вақт ажратганини тушуниб бўлмайди. Фараз қилинг, СССР, АҚШ ва Буюбританиянинг лидерлари 1943 йили Теҳронда, 1945 йили Ялтада учрашар экан, Жон Керри каби вақт топиб велосипед учишларини тасаввур қилиш мумкинкми?

Қизиқ, АҚШ Президенти Барак Обама ҳозир нима қилади? Жон Керрини истеъфога жўнатадими ёки ўзи ҳам велосипедга ўтирадими?

Расмда – Буюкбритания, АҚШ ва СССР раҳбарлари Черчилль, Рузвельт ва Сталин 1945 йил февраль ойида Ялтада велосипедсиз учрашув ўтказмоқдалар.