02 June 2015
07:04 - АҚШнинг Олий Суди ҳижоби туфайли ишга олинмаган мусулмон аёлининг фойдасига ҳукм чиқарди, кейинги қарор 3 хотинликка рухсат бериш бўлиши кутилмоқда

Reuters агентлигининг хабарига кўра, кеча АҚШнинг Олий Суди 2008 йили 17 ёшли мусулмон қизни бошида ҳижоби борлиги бўлгани учун ишга олмаган Оклахома штатидаги Abercrombie & Fitch Co (ANF.N) номли кийим-кечак сотувчи дўконга 20 минг долларлик жарима солди. Хабардан тушуниш мумкинки, ўша 20 минг доллар 2008 йили ишга олинмаган ва ҳозир 24 ёшда бўлган Саманта Элафга берилади.

Агентлик мухбирлари бу воқеани АҚШдаги Ишга Олишда Тенг ҳуқуқлик Комисиясининг ютуғи деб баҳоладилар.

Мусулмонлар ҳам бу воқеадан хурсандлар. Масалан, Америка-Ислом Муносабатлари Комиссиясининг ижрочи директори Ниҳод Авад шундай дейди: “Америкада мусулмонлар жамоаси юқори даражали исломофобия (исломга душманлик) қаршисида қолган пайтида диний эркинликларни ҳимоя қилувчи бундай тарихий қарор қабул қилинишини қутлаймиз”.

АҚШ Олий Судининг қарори ростда ҳам тарихий қарордир, дейди мухбиримиз. Ҳеч шубҳа йўқки, АҚШнинг ростдан ҳам демократик руҳдаги Олий Суди яна бир қатор ҳукмлар чиқариб, мусулмонларнинг диний ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Масалан, мусулмон эркакларига 3 марта уйланиш, мусулмонларга баъзи жиноятчиларни исломий талабларга кўра тош бўрон қилиб ўлдириш ҳаққи беради. Буларнинг ҳеч ёмон жойи йўқ. Америкаликлар пул тўлаб қандайдир кинолар кўриш ўрнига, одамларни амалда тошбўрон қилинишини текинга бориб тамоша қилиш имкониятига эга бўладилар.

Расмда – Вашингтон марказидаги АҚШ Олий Суди биноси олдида Саманта Элаф (ўнгда) ва унинг онаси.