05 October 2015
12:20 - Қирғизистонда парламент сайловлари қонунлар доирасида ўтказилганмиш, ўзбеклар бундай деб ҳисобламайдилар

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) каби жиддий бўлмаган ташкилотларнинг кузатувчиларини қўйиб туринг, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ), ЕХҲТнинг Парламент Ассамблеяси ва Еврора Иттифоқининг Европарламенти кузатувчилари ҳам баъзи камчиликларни ҳисобга олмаганда, сайлов умуман олганда қонунлар доирасида, демократия талаблари доирасида ўтказилганини айтмоқдалар.

Бошқача фикрлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Қирғизистондаги “Демократия ва фуқаролик жамияти учун” номли мустақил ташкилотнинг раиси Медет Тюлегенов сайловда қатнашган партиялар сайловчиларни оммавий сотиб олиш билан шуғулланганларини айтмоқда.

Марказий Сайлов Комиссиси (МСК) сайловда 1 млн 557 минг сайловчи, яъни сайловчиларнинг 59 фоизи иштирок этганини, демак, сайлов бўлиб ўтди деб ҳисобланишини билдирди. Ҳали узул-кусил бўлмаган маълумотларга кўра, қуйидаги 6 партия 10 фоизлик тўсиқдан ўтган:

Социал-Демократик Партия - 27,43% фоиз овоз олди
Ота-Юрт партияси - 21,07%,
Қирғизистон партияси - 12,87%
Онугуу-Прогресс партияси - 9,3%
Бирга Бўл партияси - 8,5%
Ота-Макон партияси - 7,75%»

Ўзбекистон ва дунё ўзбеклари бу сайловларни демократик деб ҳисобламасликлари керак. Чунки, сайловларда иштирок этган партиялардан биронтаси 2010 йилда қирғиз фашистлари тарафидан ўзбекларнинг қирғин қилингани, у воқеаларга ҳали тўла баҳо берилмагани, Мустақил Халқаро Комиссиянинг хулосалари инобатга олинмаганини умуман эсламадилар ҳам. Шуми қирғизча демократия? Бу энди давлат савиясидаги фашизмдир.

Эслатиб ўтиш керакки, Мустақил Халқаро Комиссия ўзбекларнинг қирғин қилинишини “қатлиом” демаса ҳам, уни “инсониятга қарши жиноят” деб баҳолган, қирғизларни “фашист” деб айтмаса ҳам, “ирқий миллатчиликнинг сиёсий фанатиклари” деб атаган.

Жаҳон ўзбекларии номидан бу масалалар бўйича ўз фикрини фақат “Бирлик” Партияси билдирган эди. Унинг 2011 йил 7 май куни эълон қилинган баёнотининг русча варианти билан шу ерда танишиш мумкин - http://harakat.net/actual/?id=144.