05 October 2015
19:12 - АҚШ доллари Ўзбекистон “қора бозори”да яна 5000 лик довондан ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бугундан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун АҚШ долларининг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 14 сўм 8 тийинга қимматлашиб, қиймати роппа-роса 2635,08 сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, бугун мамлакат “қора бозор”ларидаги саррофлар 1 АҚШ долларини 5000 сўмдан сотиб ола бошлашди. Аввал ҳам, яъни ёз ойларида бир марта АҚШ доллари Ўзбекистонда 5000 талик довонни ҳатлаб ўтган эди.