06 October 2015
08:45 - АҚШ Қирғизистон халқини демократик сайловлар ўтказилиши билан табриклади, аммо қирғизларда демократия борми?

Қўшма Штатлар Қирғизистон халқини парламент сайловларида ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлганлари билан табриклайди, дейилади Давлат Департаментининг матбуот котиби ўринбосари Марк Тонер кеча тарқатган баёнотда.

Бир неча жумлалик қисқа баёнотнинг охирида “сайловни кузатган ташкилотлар жузий камчиликларни тилга олган бўлсалар ҳам, Қирғизистон демократия йўлида яна бир муҳим қадам қилди” деган фикр айтилган.

Давлат Департаменти фақат қирғиз халқини эмас, бутун Қирғизистон халқини, демак, ўзбекларни ҳам табрикламоқда, дейди мухбиримиз. Аммо, Қирғизистон ўзбеклари табриклашга арзийдиган бирон нарсага эришдиларми? Сайловларда рўйхатга олинган сайловчиларнинг бор-йўғи 59 фоизи қатнашган, ўзбекларнинг қанчаси қатнашган ўзи?

Бундан ташқари, сайловларда иштирок этган партиялардан биронтаси 2010 йилда қирғиз фашистлари тарафидан ўзбекларнинг қирғин қилингани, у воқеаларга ҳалигача тўла баҳо берилмагани, Мустақил Халқаро Комиссиянинг хулосалари инобатга олинмагани, Қирғизистон парламенти бу комиссия раисига умрбод Қирғизистонга киришни тақиқлаганини умуман эсламадику. АҚШ Давлат Департаменти шуни демократия томон яна бир қадам деб ҳисобламоқдами? Ёки, сўнги йиллардаги ҳисоботларини АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида тақдим этадиган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят яқиндагина Қирғизистонга киритилмасдан, Бишкек аэропортидан депортация қилинганини ҳам Давлат Департаменти билмайдими? Шуми қирғизча демократия? Ўзбеклар бундай саволлар билан Давлат Департаментига мурожаат қилиши керак.