05 October 2015
22:11 - “Ҳаракат” яна ҳақ чиқмоқда: Шиа-суннийлар қарама-қаршилиги икки тарафлама жиҳодга айланиш йўлида, Ислом дини фундаментал ислоҳотларга муҳтож
Reuters агентлиги бугун тарқатган хабарга кўра, “мухолифатчи” деб аталган ўнлаб Саудиялик уламолар Араб ва бошқа мусулмон давлатларини Сурия ва уни қўллаб-қувватлаётган Россия ҳамда Эронга қарши жиҳод қилаётганларга маънавий, моддий, сиёсий ва ҳарбий ёрдам беришга чақирибди.

Бу уламоларнинг расмий ҳукуматга алоқаси бўлмаса ҳам, дейилади хабарда, уларнинг насронийларга қарши руҳдаги тили жуда кўп саудияликларнинг Суриядаги ички урушга Россия ва Эроннинг аралашишидан келиб чиқаётган ғазабини ўзида ифода этади.

Маълумки, Саудия Туркия ва Яқин Шарқдаги бошқа мамлакатлар билан Башар Асад режимига қарши курашётганларни қўллаб-қувватламоқда, аммо у суннийлардан иборат бўлган ИШИДга қарши. Нима бўлганда ҳам, бу каби чақириқлар ҳам шиа-суннийларнинг икки тарафлама жиҳоди кучайишига хизмат қилади.

Балки, Ғарб ва Россия ислом терроризмининг илдизларини йўқ қилиш учун бундай қарама-қаршиликни, яъни кки тарафлама жиҳодни оловлантириш хусусида яширинча келишиб олишгандир. Аммо, ислом терроризмини бундай йўллар билан енгиб бўлмайди. Чунки, унинг илдизлари Қуръоннинг хато тафсирига асосланган Ислом дининг ўзидадир.

Ислом терроризмини йўқ қилишнинг ягона йўли, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президентига йўллаган мактубида ҳам айтилганидек, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Яъни, Ислом динида фундаментал ислоҳатлар ўтказиш керак.