28 November 2015
02:44 - Нью-Йорк фондлар биржаси АҚШ иқтисодида барқарорлик мавжудлигини тасдиқлади, ўзбекларга нима?

2 ҳафта аввал Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 665 поғанага тушиб кетишини изоҳлар экан, бу индекс ҳали юз бермаган Париждаги даҳшатли воқеаларни аввалдан сезиб ўпирилмадимикан деб истеҳзоли ҳазил қилган ва келаси ҳафта Париждаги воқеалар туфайли Нью-Йорк биржасида кескин ўсиш бўлиши мумкинлигини башорат қилган эдик. Башоратимиз тўғри чиқди, Dow Jones Мали пайтахтида қонли воқеаларга қарамасдан ўзини тиклаб олди ва 579 поғана юксалиб, 17824 да тўхтади. Яъни, қисқа қилиб айтсак, бутун дунёнинг даҳшатга солган ўша 2 воқеа Нью-Йорк фондлар биржасига атъсир кўрсатолмагани маълум бўлди.

Бу ҳафтанинг кеча тамом бўлган иш куни биржа бекилганда Dow Jones 17798 га тенг эди, яъни айтишга ҳам арзимайдиган 26 поғоана тушиш бўлди.

Хуллас, айтиш муумкинки, АҚШ иқтисодида барқарорлик давом этмоқда. АҚШда Марказий Банк ролини бажарувчи Федерал Резер аввал ваъда қилганидек, қарзга бериладиган пул учун олинадиган фойда фоизини декабрь ойида оширса, Dow Jones яна ҳам ортишга бошлайди.

Биз учун муҳим бўлгани, ўзбеклар ҳам бу дунёнинг реалликларини, Dow Jones каби индексларнинг ўзгаришларни тушунишга бошлашлари кераклигидир. Бунинг учун, авваломбор АҚШда ишлаётган ўзбеклар ҳам, бошқа мамлакатларда яшаётган ўзбеклар ҳам, фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмайдиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.

Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш ўзбекларнинг душмани бўлган мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар чет элларда ҳам ош ейиш ва Ўзбекистонга пул юборишдан ташқари, ишлаётган мамлакатларида пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар, фойдали бўлади.

Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқади. Ана ундан кейин Ўзбекистонда ҳам бизнес очишни ўйлаш мумкин. Акс ҳолда, бутун дунёни мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.