09 February 2016
20:29 - Вашингтон Пост қош қўяман деб кўз чиқармоқда, Ислом фанатикларини рағбатлантириш - Исломга душманлик, ислом тероризмига ёрдам эмасми? НПБ ҳақ эмасми?

АҚШнинг энг таниқли газеталаридан бири бўлган Вашингтон Пост газетаси феълан Демократик Партия тарафдори бўлган нашрдир. Шу сабабли, бу газета Демократик Партиянинг номзоди сифатида президентликка сайланган Барак Обаманинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаши табиий ҳол.

3 февралда Барак Обама биринчи марта АҚШдаги масжидга бориб ва мусуулмонлар билан учрашиб, уларни АҚШда анти-исломий кайфиятлар ортиб бораётган пайтда яхши гаплар билан рағбатлантиришга ҳаракат қилганди. Вашингтон Пост газетаси якшанба, яъни 7 февралдаги сонида Нью-Йоркда исломни пропаганда қилиш билан шуғулланадиган Муҳаммад Элшинави исмли мулланинг “Мен мусулмонман, террорист эмас. Нимага Нью-Йорк полицияси йиллардан бери мени орқамдан жосуслик қилади?” номли мақоласини эълон қилди. Мақолага бу мулланинг сал кам бир варақлик катта расми ҳам илова қилинган.

Бу расм ва мақоланинг номиёқ Вашингтон Пост газетаси очиқча айтмаса ҳам бу муллани қўллаб-қувватлаётганини кўрсатади. Яъни, газета Барак Обаманинг ёнида эканлигини намойиш қилишга ҳаракат қилган.

Муҳаммад Элшинави Нью-Йоркдаги масжидларда дарс беришга бошлаганидан кейин 2 ҳафта ўтиши билан ўзини кузатишга бошлашгани, ўзи ҳақида ахборот тўплашаётганини сезибди. Мен, дейди у, бу шаҳарни севаман, аммо айниқса 2001 йил 11 сентябрдан кейин мусулмонларга қарши дискриминация борлигини кўрдим. 2013 йилда Associated Press агентлигининг хабарларидан кўрдимки, ростдан ҳам Нью-Йорк полицияси мусулмонларни агрессив кузатув остида тутмоқда. Мусулмонлар жамоаси тўлалигича, мусулмонларга оид китоб дўконларидан ториб ресторанларгача кузатув остида бўлганига ишонч ҳосил қилдим, ўзимни деворсиз уйда яшаётгандек ҳис этишга бошладим.

Унинг айтишича, полиция уни Ислом уламоларининг экстремист қисми билан яқинликда айблабди, унинг отаси 1993 йили Нью-Йоркда уюштирилган террористик актнинг уюштирувчиларига яқин бўлганини эслатибди.

2013 йили Муҳаммад Элшинави бир гуруҳ мусулмонлар билан Нью-Йорк Полиция Бошқармаси (НПБ, инглизча: NYPD – New York City Police Department) мусулмонларни агрессив кузатаётгани муносабати билан судга мурожаат қилибди ва Полиция Бошқармаси, суднинг сўровига жавобан бўлса керак, мурожаатчиларнинг бир қатор арзларини тўғри деб топибди. Энди охирги сўз судга қолганини айтган мулла бошидаги балодан қутилишига умид боғлабди.

Вашингтон Пост газетасининг шу сонида ИШИДни қоралааб, аммо гўёки унга янглишиб кириб қолганларни оқлашга ҳаракат қилувчи каби яна бир мақола ҳам эълон қилинган.

Ҳеч шубҳа йўқки, Барак Обаманинг масжиддаги нутқи ва Вашингтон Пост газетасидаги материаллар Ислом фанатиклари ва экстремистларини рағбатлантирувчи нарсалардир. Фанатизм ва экстремизм билан терроризмнинг ораси бир эмас, ярим қарич эканлигини эса гапириб ўтириш ҳам ортиқча. Шундай экан, Нью-Йорк Полиция Бошқармаси тўғри иш қилганку.

Шубҳа йўқки, демократларнинг бу масаладаги либераллиги америкаликларнинг кўпчилигига ёқмайди. Республикачилар ва уларнинг тарафдорлари тескари кампания олиб боришни кучайтиришлари шубҳасиз.

Тахмин қилиш мумкинки, вақти келиб АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларида Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча янги масжидлар очишга рухсат беришни тўхтатиб қўйишлари, борларини бекитишга бошлашлари мумкин.