09 February 2016
09:06 - Юсуф Жума: Тилшуносликдаги жиноят ва “Калла манора” жазоси
Тангри бизни ҳақиқатга интилувчи ва унга ёрдам берувчилардан, ноҳақликни енгувчи ва уни фош қилувчилардан қилсин! (Абу Райҳон Беруний)

Эс.

Икки товуш, икки ҳарф. Кўҳна, улуғ турк халқининг энг кўҳна, энг қудратли сўзи. Инсоният сўзларининг энг қисқа, энг юкдор сўзи. Бузилмаган Таврот бор бу сўзда. Бузилмаган Инжил бор бу сўзда.

Маълумки, “Қуръон”нинг иккинчи номи - ўзаги фурқондир. Фурқон - Ҳақ билан ботилни фарқлаш. Ҳақ билан ботилни фарқламаган диндан эмас, нафақат Исломдан эмас, ҳеч бир диндан эмас. Чунки барча тангри ерга туширган китоблар мағзи ҳақ билан ботилни фарқлаш.

Ҳақ билан ботилни фарқлаган динни англагандир. Ҳақ билан ботилни фарқлаб, ҳақ тарафда туриб ботилга қарши курашган диндордир. Бошқалар адашганлар - билимсизлар- ҳикматсизлар - йўлсизлардир, гумроҳлардир. Бугунги чаламуллачилик замонидаги чаламуллалар гумроҳлардир.

Алқисса, мана шу барча ҳикмат туркнинг битта сўзида “Эс” да жам.

Эс оқ қорани фарқлаш демакдир. Тангри отини қўйган ҳазрати Туркхондан бошланган турклар азалдан Тангрини танишган ва фақат Тангрига юкинишган. Очунга тил, билим ўргатишган.

Ҳатто таомга туз ишлатишни ҳам Туркхон бошлаган: Қўрда пишган гўштни Туркхон ҳазратлари қўлга оладилар. Қўлларидан тушиб кетган, ерга тушган гўшт ширин бўлган, тупроқда туз бўлган. Туз сепишни энг буюк бобомиз Туркхон бошлаб берган. Бу арабу форсларнинг сафсаталаридек сафсата эмас, бу тарих.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатини очинг, деярли барча сўз арабу форс сўзлари деб айтилган.

Улуғ Маҳмуд Қошғарий ҳазратларидан: “Жалма - пахтали тўн. Форслар буни туркий халқлардан олиб жалма шаклида талафуз қиладилар. Араблар форслардан олиб жалмоқ шаклида қўллайдилар, Чунинчи кандани хандак, жапани жапоқ қилиб олганлар.”

Араб шоирларидан бири (арабча кўчирма) деган эди: “ҳеч ким бу сўзни турклар форслардан олганлар деб даъво қилолмайди. Чунки мен бу сўзни энг қирғоқ чегараларда яшовчи оддий турк халқларидан ҳам эшитганман. Булар бошқа халқлардан кўра, бу хил ёмғир ёпинчиғига муҳтожроқдирлар. Чунки буларнинг юртларида қор, ёмғир кўпдир. ”” (3-том, 41-42 бетлар, гап бу ерда Сибир турклари ҳақида).

Ўзбек тилининг изоҳли луғатидан: Хандак (арабча) - чуқур, ўра, окоп. (383 бет)

Канда (форсча) - суғуриб, узиб, кесиб ташланган (313 бет)

Кандакор (форсча) - ўйилган, кавланган иш. (314 бет)

Асли “канда” бўлган хандакни арабча деб бир карра хиёнат этган бўлсалар, кандани форсча деб иккинчи карра жиноят этмоқдалар.

Ўзаги “канда” бўлган бошқа сўзларни ҳам форсча деб битганлар. Мана шундай жиноятлар туфайли - ўзбек тили - буюк турк тили арабу форслар сўзларининг қурамасидан иборат деб кўрсатмоқдалар. Ҳолбуки, бошқа тиллар турк тилининг сояларидир.

Далил улуғ Маҳмуд Қошғарий ҳазратларининг девонларидан: “доғ- қорамол ва бошқаларга босиладиган тамға. Форслар бу сўзни турклардан олганлар. . . ” (3 том, 167 бет)

Ўзбек тилининг изоҳли луғатидан: Доғ (форсча) - белги, тамға, тамғалаш. (651 бет).

Шундан сўнг “доғ” ўзакли бесаноқ сўзлар 651 бетдан 653 бетгача ғиж-ғиж, бари форсча эмиш. Форс тили ҳам туркдан бесаноқ сўзларни олаяпди, ҳам туркни ерга ураябди.

Яна далил: “Боғ - ток. Боғ - ўтин ва шунга ўхшаш нарсалар боғи, шундан олиниб ўтин боғи - ўтин боғлами дейилади. ” (Маҳмуд қошғарий, Девон, 3-том, 166 бет)

Ўзбек тилининг изоҳли луғатидан: Боғ (форсча) - мевазор, чаманзор, бўстон. (349 бет)

Маълумки доғ, боғ ўзакли бесаноқ маъноли сўзлар бор. Бари бу изоҳли луғатда узундан узун мисоллар келтирилган, бари форсча эмиш. Ҳам текинга мол дунё бериб, ҳам мол дунё бергани учун туҳматга учраган инсондай - буюк турк тили, ўзбек тили.

Ўзбек тилшуносларида эс борми?! Ўзбек тилшунослари ўзбек тилининг, ўзбекнинг ёронларими ёғийлари?! Ўзбек тилшунослари ўзбекми?! Эслари бўлса ҳеч бўлмаса “эс” сўзини тўғри изоҳлардилар. Дўст бўлсалар тилни бу қадар ерга урмасдилар!

Ўзбек бўлсалар Сўғд сўзига қуйидагича изоҳ бермасдилар: Сўғдлар Зарафшон воҳаси ва Қашқадарё вилоятида яшаган қадимий эроний халқ, этник уюшма сифатида милоддан аввалги 12-11 асрларда пайдо бўлган. (605 бет)

Агар ўзбек бўлсалар, бу сотқинлик, даюслик, кунтилик - ноэрликдир. Туроннинг юраги бўлган ерларни Эронийлар ери дейиш сотқинлик бўлмай нима?!

Улуғ бобомиз Маҳмуд Қошғарийни эшитайлик: “Тангри давлат қуёшини турклар бурчида яратди. Фалакни ҳам шулар мулкига мослаб айлантирди. Уларни Турк деб атади. Мулкка эга қилди, уларни замонамизнинг ҳоқонлари қилиб кўтарди. Замон аҳлининг ихтиёр жиловини шулар қўлига топширди. Халққа бош қилди, ... Буларга яқин бўлиш учун энг асосий йўл - уларнинг тилларида сўзлашишдир. Чунки улар бу тилда сўзлашувчиларга яхши қулоқ соладилар, уларга зарар бермайдилар. Ҳатто улар ўз паноҳида турган бошқаларнинг ҳам гуноҳини кечиб юборадилар. ” (43 бет 1 том).

“Мочинликларнинг ва чинликларнинг алоҳида тиллари бор бўлса ҳам шаҳарликлари туркчани яхши биладилар, бизлар билан ёзишмалари туркчадир.” (65 бет 1-том)

“Турк тилини ўрганинглар, чунки уларнинг ҳукмронлиги узоқ давом этади” (ҳадис) (44 бет 1-том)

“Румдан Мочингача бўлган турк шаҳарларининг бўйи беш мингдан саккиз минг фарсаҳгача етади. Бу шаҳарларнинг ўрнини аниқлаш мақсадида ҳаммасини ер шаклидаги доирада кўрсатдим. ” (66 бет 1 том)

“Ҳозир турк ўлкаларининг чегараси Рум ўлкасидан Чингача чўзилади. Узунлиги беш минг фарсах, эни уч минг фарсах, ҳаммаси саккиз минг фарсах.” (3-том 164 бет)

“Девони луғоти турк” - туркий тиллар луғатлари қомуси.

1 фарсах саккиз чақирим.

Бир чақирим - 1. 06 км.

1 фарсах саккиз км дан ортиқ.

Саккиз мингни саккиз мингга кўпайтиринг.

Турк ерларининг узунлиги шу қадарлик!

Эроний Бухорода, Қашқадарёда бўлган бўлса, турклар осмонда яшаганми?! Ё Бухоро, Қашқадарё воҳалари Чиндан румгача бўлган турк ерларига кирмайдими?! Нафақат тил, тарих, адабиёт, география фанларининг ҳам тенгсиз даҳоси Маҳмуд Қошғарий Чиндан Румгача бўлган барча турк қабилаларини бирма бир санаб, ўринларини кўрсатиб берган. Эроний ва уларнинг тиллари суқилиб келаётганини ҳам битган. Масалан, ўзимизнинг кўза, қумғондай сўзлар туриб форсча офтоба сўзининг ишлатилиши номақбул деган.

Турк ҳоқонлигининг - Туроннинг - Туркистоннинг ер юзидаги ўрни нечоғлик улкан бўлса, инсоният тиллари орасидаги ўрни ҳам шунчаликдир. Ҳатто Европа тилларида ҳам ўрни бор. Совуқ жогурт - суюқ қатиқ, ингилизчадаги ёгурт шундан олинган.

Тилда айрим бош сўзлар муҳим ўринни, катта ўринни эгаллайди. Масалан: бош сўз (ўзак)лардан бири боғдан кўп сўзлар ясалади. Боғзор, боғбон, бог-роғ, бог-бог, боғла, боғлам . . . . Ва ҳоказо. Доғ ҳам шундай.

Турк тилидан олинган бундай сўзлар бошқа тиллар ҳудудларининг асосий қисмини забт этган. Демак турк тили қурама тил эмас, аксинча бошқа тиллар қурамалардир.

Катта илм ва катта талант эгаси Ғофур Ғулом: “Атойи эмас Отойи” мақоласида “Араблар туркий луғат бўлган хотун сўзини “ҳавотун” “ҳавотин” шаклида жам қилдилар. Араблаштирдилар. Бу билан сўзлар арабники бўлиб қолмайди” деб ёзган.

Шу ўринда хотин сўзи ҳақида яна бир оғиз сўз: Афросиёб авлодидан бўлган қизлар қатун (хотин) дейилган, хонзода демакдир. Бошқаларга урағут дейилган. Кейинчалик хотин оддий аёлларга ҳам айтилган. Урағут қатунланди - аёл хонзодаларга ўхшади.

Нега бизнинг тилшунослар арабга сиғинадилар?! Исломни араб эмас, Тангри берган. Арабнинг улуғлиги учун эмас, нопоклиги учун дин тушурган, китоб тушурган. Тилшуносларнинг аксарияти форсийзабонлардир, тағин арабпарастлардир. Арабпарастлик уларнинг қонида бор.

Далил:

“Тожик этнонимига асос бўлган “тазик” сўзи сўғд ёдгорликларида илгари учрамаган эди. Лекин бу сўз форс манбаларида қул маъносини англатгани маълум. Бу масалага ўз вақтида рус олими ВВ Бартолд, ингилиз олими ГБ Бейли, йирик Эроншунос олим В. Б. Хеннинглар эътибор беришган эди.

Арабларга нисбатан этноним сифатида қўлланган този (к) сўзи ислом дини тарқала бошлаши муносабати билан шу динни қабул қилган бошқа халқларга, хусусан эроний оилага кирувчи аҳолига нисбатан ҳам қўлланила бошлаган. ”

ВА Лившин II 87-88 бетлар

“Унитилган Подшоликлардан хатлар”китобидан

Ўзбек тилшуносларининг ўзбек-турк эмаслиги, тозиларнинг тозилари эканлиги миллатнинг ўқ илдизларидан бири - тилни кесмоқдалар. Ҳатто энг қадимий сўз - туркдай қадимий сўз “чит” ни ҳам (чит - ола-була гуллари бор газлама. Девони луғати турк 3- том 131-бет) (чит (форсча) ҳинд гулли ип газлама. (Ўзбек тили изоҳли луғати 495-бет) форс тилидан олинган демоқдалар. Аслида форс туркдан олган.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатидан: Мард (форсча) - одам, эркак, жасур. Мардона (форсча)- эркакларча, ботирларча.

Аслида-чи?!

Мард сўзининг тарихи бор: Аҳраман (шайтон)нинг ишларидан Тангрининг жаҳли чиқди. Пешонасидан тер

чиқди, терни сидириб ташлади тердан Қаюмарс - бириничи одам пайдо бўлди. Абу Райҳон Беруний келтирган бу узун ривоятнинг мавзуга алоқадор жойи: “Қаюмарс уруғидан икки одам - эронийларда (Мишо ва Мишона номланган) пайдо бўлди. Эронийлар Маҳлий ва Маҳлиёна ҳам деб атайдилар. Эмишки, Одам Ато ва Мома ҳаво ўшалар эмиш. Хоразм оташпарастлари уларни Мард ва Мардона деб атайдилар. ”

Агар мард ўрнида мишо бўлганда форсники бўларди. Жаноб мишозодалар - тилшунос алломалар Мардзодалар тафаккуридан ўғирлб яна Мардзодаларга ўғри деб туҳмат этманг!

Мард сўзидан бесаноқ сўзлар ясалган - кўп сўз асоси, кўп ишлатиладиган илғор сўз. Туркники! Боғ, доғ, марддай энг илғор сўзлар туркники, форс тили негизи туркники бўлиб чиқаяпди.

Ватан, тарих, тил - миллатнинг номуси!

Нега миллат номуси топталмоқда?!

Бу сиёсатдаги жиноят ҳосиласи. Бу миллат бошида ҳамон тозиларнинг тозилари турганлиги оқибати.

Туркистонда, Ўзбекистонда пирсиёнлар ҳукмронлиги тугатилмаса, арабпарастликка чек қўйилмаса миллат номуси топталаверади.

Улуғ Абу Райҳон Беруний ёзади: “Қутайба Хоразм хатини яхши биладиган, уларнинг хабар ва ривоятларини ўрганган ва (билимни) бошқаларга ўргатадиган кишиларни ҳалок этиб, буткул йўқ қилиб юборган эди. Шунинг учун у (хабар ва ривоятлар) ислом давридан кейин ҳақиқатни билиб бўлмайдиган даражада яширин қолди. ” (1-том, 72 бет).

Разил Қутайба тўдаси биргина Амударё бўйида уч юз шаҳар ва қишлоқни бутунлай йўқ қилган, аҳолисини қирган.

Араб олимларида деб ёзади тенгсиз аллома Беруний, бошқа халқларнинг оддий деҳқоничалик илмлари йўқ! Бу сўзини илмий далиллар билан исботлаган. Пирларимиз Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд Қошғарийлар китоблари бошланғич синфдан бошлаб ўқитилиши керак.

Нега арабга сиғиниш керак?! Ахир кўп халқлар Ҳазрати Исога эргашади, унинг қавмига эмас! Элнинг эси кетган.

Ўзбек эли Ватан, тил, тарих, эрк, ҳақиқат деган “майда-чуйда”ларни ўйламай қўйганига кўп замон бўлди. Озодликни ўйламайдиган халқ билан озодликка эришиб бўлмаганидек, орни унутган эл билан миллатнинг номусини топтаётганларни йўқотиб бўлмайди. Миллат номуси бўлиши керак бўлган шоиру ёзувчиларнинг ўзлари номуссиз - мустабидни бут қилиб сиғинадилар.

Сарой сарқитини талашмоқдалар. Саройдан чиқадиган канализасия қувурларти - жон томирлари. Бари эсидан оғган.

Фақат Улуғ Эркин Воҳид тил ҳақида китоб битибдилар, афсуски, менда йўқ. Китоб ҳақида айрим мақолаларни ўқидим. Бугунги ўзбек адабиёти нима - ботқоқ! Президентим, Ватаним, Халқим,
Оллоҳим, оҳ, воҳ, тезроқ кел, ўлим. Душанба куни ўлай. Марҳамат, ҳамманг ўзингни душанбада ос, миллат тоза бўлсин. Тағин бугунги даҳочалар дарсликка ҳам кирган эмиш, баридан Чўлпоннинг “Кўнгил” шеъри афзал эмасми?! Миллат қирғин қилинганда жим турган номуссизлар миллат номуси топталса сас берармиди?! Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Қошғарий, Мақсуд Шайхзода, Чўлпондай тенгсизларни ўқитмоқ керак. “Даҳо”чаларни жиноий жазога тортиш лозим!

Мухолифатдаги “мутафаккир” шоиру ёзувчилар - четдагилар тўнкадай кўкармай ўтмоқдалар. Ҳар бирида бир сайт, ўз суратларини осиб, бут қилиб ўзларига сиғинмоқдалар.

Нодонлар эсидан оғган. “Озодлик”даги закийлар соҳибқирон Амир Темурга туҳмат қилмоқдалар. “ББC”нинг ўзбек бўлимидаги форсийзабонлар Гўрўғлини Кўрўғли деб турк номусини топтаябдилар. Лекин Жайхун Сайхун орасида Қаҳрамон Ражабовдек оқиллар ҳам бор. Унинг Манғит амирлари ҳақидаги бир суҳбати - ҳам тарих, ҳам бугун, ҳам келажак ҳақида миллатга сабоқ. “Зиёуз”да ўқидим, қувондим.

Бир мақола бугунги бутун ўзбек адабиётидан баланд. Сиёсатда жиноят - чунки юртни тозиларнинг тозилари - мишозодалр бошқармоқда. Адабиётда, Тарихшуносликда, тилшуносликда . . . Барча соҳада жиноят, боиси шулар. Диншуносликда Қутайбапарастлар - тозилар етакчилар - жиноятчилар. Қутайбазодалар ва Мишозодалар ҳеч қачон туркка дўст бўлмайдилар, ўриспарастлар ҳам. Туркий дунёни ҳалокат ёқасига олиб келганлар шулар. Душманларини тўрлатган элнинг номуси топталади.

Улуғ доҳий Амир Темурнинг калла миноралари ёғийларнинг эсидан чиқди.

“Ўлган афғонларнинг бошидан калла манора қўпорилди”- деб ёзадилар Турк даҳоси ва Жаҳонгири Мирзо Бобур ҳазратлари. Турк жаҳонгирларининг бундай сабоқлари ғанимларнинг, сотқинларнинг
ёдидан кўтарилган, эслари кетган.

Янгидан сабоқлар берилади.

Миллат номусини топтаганларнинг ўлигу тириги жазоланмай қолмайди. Ўликларнинг бош чаноғлари чиримайди, калла манорага ярайди. Буюк турк тили дунё тилларининг пойдевори бўлган. Ўрис тилининг биносининг “кирпичи” ҳам биздан.

“Булғор ва Савор - туркча ва ҳазарча гаплашадилар - еттинчи иқлим охири, ”- деб ёзади Абу Райҳон Беруний. Савар - Сибирликлар. Бугунки сўқир авлодлар Сибир туркники эканлигини билмайдилар ҳам.

Аждодлар нақадар шарафли, Авлодлар нақадар шарафсиз!

“ЕС”

Икки товушли бу сўздаБузилмаган Таврот, Бузилмаган Инжил, Қуръони Карим - Фурқон бор бўлган муқаддас тил.

Тавротдай, инжилдай, Қуръондай эъзозланиши муқаррар.

11 январ, 2016 йил