Кундалик хабарлар - 25 February 2016
02:26Рус демократлари ҳам Абдураҳим Пўлатнинг йўлини танлашмоқда: ПАРНАС “Яблоко” билан бирлашишни ва ягона партия тузишни таклиф қилди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, аввалдан парча-парча бўлган Россия демократларининг катта бир қисми 2010 йилнинг декабрь ойида қурултой ўтказиб, Халқ Эркинлиги Партияси (Партия Народной Свободы – ПАРНАС) номи остида бирлашган ва 4 раисдош сайлаган эди. Булар - Путиннинг биринчи президентлик даврида Бош вазир бўлган Михаил Касьянов (расмда), Россия Давлат Думасининг собиқ вице-спикери Борис Немцов, расман рўйхатдан ўтган Россия Республика Партиясининг раиси Николай Рижков ва бор-йўғи бир неча ...
- 01:09WP: Пентагон разрабатывает экзотическое оружие для сдерживания России
Пентагон намерен использовать новое экзотическое оружие для сдерживания России и Китая, пишет The Washington Post. Как заявляют представители Пентагона, они намерены использовать новейшие средства искусственного интеллекта и машинного обучения для создания роботизированного оружия, «человеко-машинных отрядов», а также мощных суперсолдат с элементами усиления. По их мнению, такие высокотехнологичные системы являются оптимальным способом борьбы с теми инновациями, которые вводят у себя армии Ро...
19:45Буюбританининг ЕИдан чиқиш-чиқмаслиги бўйича 23 июнга тайинланган референдумга жанжалли тайёргарлик бошланди
19-20 февраль кунлари Брюсселда ўтказилган ЕИ саммитида Буюкбританияга муҳожирлар масаласида қандайдир махсус мақом берилса ҳам, Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмерон ўз мамлакатининг ЕИдан чиқиш-чиқмаслиги бўйича референдум шу йил 23 июнда бўлишини эълон қилган эди. Аслида, ЕИнинг Буюкбритания билан келишмовчиликлари фақат муҳожирлар масаласида эмас, Буюкбритания шунча йилдан бери еврозонага кирмаётгани каби бошқа муҳим масалалар ҳам бор. Бу референдумга тайёргарликнинг ўзи нафақат бу мамл...
17:10Ўзбекларга яхши хабар: Ўртача ойлик бўйича Европа мамлакатларидан ҳозир 1600 фоиз орқадамиз, Ислом Карим умрбод президентлик қилса, Европага 100 йилдан ҳам олдин етиб оламиз
Европа Итифиқининг Бош вазири деса бўладига Еврокомиссия раисининг ўринбосари Валдис Домбровскисга асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бу йил Европа Иттифоқида умумий Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) 1,9% га ортади. Бу ерда аҳолининг сони ўсиши катта эмаслигини ҳисобга олсак, киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳам шунчага ортади. Ҳозир ЕИда киши бошига ЯИМ 35 минг доллар атрофида, Ўзбекистонда эса, бор-йўғи 2,2 минг доллар атрофида. Киши бошига ЯИМ ҳажми ўртача ойлик даражасига пропорционал эканли...
10:56АҚШ президентлик сайловларининг Невада штатидаги саралаш босқичида яна Доналд Трамп ғалаба қозонди
Табиий, гап Республикачилар Партияси ўтказган саралаш босқичи ҳақида кетмоқда. 21 февралда республикачиларнинг Жанубий Королина Штатидидаги саралаш бочқичида иштирок этган 6 номзоддан бири Жеб Буш жуда кам овоз олгани учун сайловларни тарк этганди. Шу сабабли, кеча Невада штатида ўтказилган саралаш босқичида 5 номзод қатнашди, бу босқич кокус шаклида (мажлисларда қўл кўтариб овоз бериш йўли) ўтказилди. Ҳали узул-кесил бўлмаган натижаларга кўра, қуйидаги 3 номзод олдинда кетмоқда. Доналд Трамп...
- 22:31Сенат комиссияси Ўзбекистон Бош прокуратураси фаолиятини назорат қилади
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, Сенат қошида Бош прокуратура фаолиятини назорат қиладиган махсус комиссия тузилган. 15 нафар сенатордан иборат комиссия прокуратура органлари устидан парламент назоратини ўрнатади. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан қабул қилинган қўшма қарорга биноан, комиссия аъзолари сенаторлар орасидан сайланади ва улар республиканинг барча вилоятларини тақдим қилади. Комиссия икки йилда бир марта Сенатда ҳисоб...
21:13“Қора бозор”да АҚШ долларининг курси ошди
Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Унга кўра, бир АҚШ долларининг қиймати 2851 сўм 65 тийин этиб белгиланди. Бу эса ўтган ҳафтадагига қараганда 5 сўмга кўп демакдир. қора бозорда ҳам АҚШ доллари яна рекорд даражада қимматлаб, 6400 сўмга чиқди. Ўтган йил октябрда 6000 сўмлик чўққини забт этган доллар бир ҳафтадан сўнг яна пастлаган ва икки ой давомида 5200-5800 сўмлик меъёрни ушлаб турган эди. Бугун Тошкентнинг Қўйлиқ бозоридаги саррофла...
- 20:16Пропискасизлар пойтахтдан кўчмас мулк ва автоулов сотиб ололмайди
Ўзбекистон президентининг автотранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги қарорига мувофиқ, Тошкентда кўчмас мулк ва автомашина сотиш бўйича аукционларда бундан буён фақат Тошкент шаҳри ва вилоятида пропискаси бўлган шахсларгина иштирок этолади. Прездентнинг мазкур ғайри конституциявий қарори чўкаётган кема палубасини пастдан қочиб чиқаётган каламушлардан қўриқлашга ўхшатиш мумкин. Аммо буни қарангки, Тошкент шаҳри ва вилоятига прописка масаласида хушхабар ҳам бор. Масала...
- 19:41ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ОЛИЙ СУДИГА: АЪЗАМ ФАРМОНОВНИ ОЗОД ҚИЛИНГ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релиз №4, 22.02.2016)
2016 йилнинг 25 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Аъзам Фармонов ишини кассация тартибида қайта кўриб чиқади. Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани жиноят ишлари бўйича суди судьяси Д. Разов томонидан 2015 йилнинг 1 май куни чиқарилган суд ҳукмига кўра, ҳамкасб дўстимиз Аъзам Фармонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси 2-қисми билан 5 йил 26 кунга озодликдан маҳрум қилинган. Ҳолбуки, бунга қадар у Жаслиқ лагерида 9 йиллик ...
- 22:46Қашқадарё вилоятига ҳамда Наманган ва Жиззах вилоятидаги икки туманга янги миршаббошилар тайинланди
Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғига асосан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Эндиликда подполковник Дилшод Турсунбоев Қашқадарё вилояти ИИБни фаолиятини бошқаради. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, подполковник Адхамжон Алимов Наманган вилоятининг Чортоқ туманида, майор Диёр Латипов Жиззах вилояти Жиззах тумани ИИБ бошлиқлари этиб тайинланган.