Кундалик хабарлар - 13 May 2016
19:37Америкаликларнинг транссексуаллар билан боғлиқ бошоғриғи ҳаммага тарқайдими?
Reuters Агентлиги хабар қилишича, Президент Барак Обаманинг маъмурияти бугун давлат мактабларига кўрсатма хати юбориб, транссексуалларга ўзлари истаган ҳожатхонани ишлатишга рухсат бериш шартлигини билдирибди. Яъни, гап транссексуаллар эшигига “эркаклар” ёки “аёллар” деб кўрсатилган ҳожатхоналардан истаганларини ишлатишлари мумкинлиги ҳақида кетмоқда. Маълумки, АҚШнинг бир қатор штатларида трансексуаллар бир-бирлари билан турмуш қуришлари мумкинлиги ҳам қонунлаштирилган....
- 19:13Калининградда ўзбеклар муштлашди
Айрим ўрис нашрларининг ёзишича, Россиянинг Калининград шаҳрида ўзбекистонлик мардикорлар ўзаро низолашиб, муштлашишгача борди. Ўзаро даҳанаки жанглардан сўнг бир ўзбек икки ҳамюртини травматик тўппончадан отиб, жароҳатлади. Шаҳарнинг марказий бозорида савдо қилувчи ҳамюртларимизнинг нимадан норозилиги хабарларда айтилмаган. Воқеа гувоҳларига кўра, ўзбеклар жанжали полиция аралашувисиз фожиа билан якун топиши мумкин эди. Ҳозирда полиция воқеа бўйича тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. ...
18:38Автозаводимиз раҳбарлари жавобгарликка тортилмоқда, аммо коррупция ва порахўрлик камаймайди
Бир неча кун аввал мамлакатимизда автоуловларни йиғадиган ўзбек-америка қўшма корхонаси раҳбари Тоҳиржон Жалилов ҳамда бошқа бир қанча мулозимларнинг ҳибсга олингани ҳақида ёзгандик. Бугун прокуратура органларининг маълум қилишича, “GM-Uzbekistan” ЁАЖда таъминот тизими директор ўринбосари Равшан Искандаров сўнгги 4 йил давомида қарийб 667 минг АҚШ доллари ва 65 млн 121 минг сўмни талон тарож қилганликда айбланиб, ҳибсга олинибди. Аввалроқ, автозавод иши юзасидан ана шу соҳага масъул бўлган ...
16:00Лондоннинг янги мусулмон мэри ақлсизлигини кўрсатиб бўлди, ҳамма мусулмонлар шунақа ақлсизми?
АҚШда чиқадиган Time журнали ва яна бир қатор ахборот воситалари яқинда Лондон шаҳрининг мэри бўлиб сайланган мусулмон аслли Содиқ Хон АҚШдаги президентлик сайловларида Доналд Трамп ғалаба қозонса, диний ишончлари туфайли АҚШга боролмаслигини айтганини хабар қилдилар. Лекин, дебди у, Нью-Йорк ва Чикаго шаҳарларининг мэрлари билан алоқа ўрнатишни истайман, шунинг учун АҚШга президент сайловларигача бориб келаман. Ўз-ўзидан тушунарлики, Содиқ Хон Доналд Трампнинг “Президент бўлиб сайлансам, ...
22:51ЕТТБ бу йил Ўзбекистон иқтисодиёти 7,2 фоизга эмас, 6,5 фоизга ўсишини башорат қилди, аммо бунинг нима фарқи бор?
Дунёнинг йирик молия институтларидан бири бўлган Европада Тикланиш ва Тараққиёт Банки “ЕТТБ мамлакатларида минтақавий иқтисодий истиқболлар” номли ҳисоботида Ўзбекистоннинг 2016 йилги Ялпи Ички Маҳсулоти ўсиши суръатларига оид прогнозларини 7,2 фоиздан 6,5 фоизга пасайтирди. Банк экспертлари тахминларига кўра, жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,5 фоизга ўсади. Банкка кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2015 йилда 8 фоизга ўсган. Молия муассасаси маълумотларига кўра, прогнознинг пасайтирилишига п...
- 21:18Ўзбекистонлик талаба Кореядаги халқаро нотиқлар танловида ғолиб чиқибди, унинг келажаги қандай бўлади?
Бугун Жанубий Кореянинг Kyunghee Университетида ниҳоясига етган нотиқлик беллашувининг финал мусобақасида ўзбекистонлик талаба Бахтиëр Раҳимбобоев “Жанубий Кореяда осиëликларга нисбатан кўзга кўринмас дискриминация” мавзуидаги чиқиши билан ғолиб бўлди. Кореядаги Халқаро Таълим Институти томонидан ташкил қилинган беллашувнинг илк дастлабки босқичида 43 давлатдан 1325 талаба иштирок этганди. Вақти келиб, мавжуд режим барҳам топгач, Бахтиёр сингари нотиқ йигитларимиз мамлакат...
20:44Режани уддалай олмаган фермерга жазо кучайтирилди, Ислом Карим режими коммунистлар йўлидан кетмоқдами?
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг қонунчилик базасида пайдо бўлган хабарга кўра, эндиликда ҳокимлик билан шартнома тузиб¸ зиммасига олган давлат буюртмасини белгиланган миқдор ва вақтда топширмаган фермерларга нисбатан кескинроқ чоралар кўрилади. Бу борадаги жарималар миқдори бир неча бараварга оширилган. Яъни, бундан кейин режани бажармаган фермер топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилади. Айни пайтда¸ тайёрловчи ташкилот ҳам фермер билан шартномада кўрсатилган т...
- 20:29АҚШда яна бир ўзбекистонлик ИШИДпарастликда айбланмоқда
Кеча Нью-Йорк суди Ўзбекистон фуқароси Азизжон Раҳматовни “Исломий давлат” гуруҳини қўллаб- қувватлаганликда гумонлаб, қамоққа олишга санкция берди. 28 яшар бу йигитга нисбатан кечанинг ўзидаёқ расмий айблов эълон қилинди. Прокурорларга кўра, Раҳматов ижтимоий тармоқлар орқали “Исломий давлат”га қўшилмоқчи бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаган, уларга Сурияга етиб олиш учун ўзи ишлаб топган пуллардан берган ҳамда бу мақсадлар учун бошқалардан ҳам пул йиққан. Маълум бўлишича, Бруклинда яшаётган ...
- 20:20Жомбойлик йигит Тошкентда милицияга террорчилик ҳақида ёлғон хабар берди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги нашрларининг ёзишича, Тошкентда вақтинчалик ижарада яшовчи жомбойлик Х.Ҳошимжон ширкайф ҳолатда Тошкент шаҳар ИИББнинг навбатчилик қисмига Чорсуда террочилик хуружи тайёрланаётгани хусусида хабар берган. Жомбойлик йигитнинг таъкидича, “Чорсу” деҳқон бозори атрофида русуми ва давлат рақами аниқ бўлган енгил автомашинада ҳижобга ўранган шубҳали бир аёл ва уч эркак ўқотар қуролга ўхшаш нарса билан юрган. Мазкур ёлғон хабардан сўнг Олмазор тумани ИИБ тезкор отряди ...
20:01Украинанинг янги Бош Прокурори этиб собиқ вазир, “Бирлик” раиси ўринбосари билан ҳам учрашган Юрий Луценко тайинланди
Украинада янги Бош вазир ва янги парламент (Олий Рада) раиси тайинлангандан кейин бошланган ислоҳотлар Ғарб тарафидан ҳам олқишланмоқда. Ислоҳотларнинг яни бир муҳим қадамларидан бири сифатида янги Бош Прокурор тайинланиши кутилмоқда эди. Кеча Президент Петр Порошенко бу лавозимга Олий Рададаги ўз таарфдорларининг “Петр Порошенко Блоки” номли фракциясининг раиси Юрий Луценкони кўрсатди, Олий Рада уни тасдиқлади. Юрий Луцено анчагина мураккаб сиёсий арбоб. Виктор Юшченко ва Юлия Тимо...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Шокиров Муминжон
Добавить сведенияЧитать дальше...