12 May 2016
20:44 - Режани уддалай олмаган фермерга жазо кучайтирилди, Ислом Карим режими коммунистлар йўлидан кетмоқдами?
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг қонунчилик базасида пайдо бўлган хабарга кўра, эндиликда ҳокимлик билан шартнома тузиб¸ зиммасига олган давлат буюртмасини белгиланган миқдор ва вақтда топширмаган фермерларга нисбатан кескинроқ чоралар кўрилади. Бу борадаги жарималар миқдори бир неча бараварга оширилган. Яъни, бундан кейин режани бажармаган фермер топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилади.

Айни пайтда¸ тайёрловчи ташкилот ҳам фермер билан шартномада кўрсатилган турлар ва муддатлар бўйича маҳсулотни қабул қилишдан бош тортган ҳар бир ҳолат учун фермерлик хўжалигига 30 фоиз миқдорда жарима тўлайди.

Маълумки, Совет замонида ҳамма нарса давлат планга асосланиб эритиларди, планни бажарганларлар рағбатлантирилиб, бажармаганлар жазоланарди. Яъни маълумки, Совет тузуми, яъни коммунистик тузум айнан ўша планларга асослангани туфайли чўккан эди. Ўзбекистон айнан ўша йўлдан кетаётгани - Ислом Карим режимининг аҳмоқлигидир, дейди мухбиримиз