13 May 2016
16:00 - Лондоннинг янги мусулмон мэри ақлсизлигини кўрсатиб бўлди, ҳамма мусулмонлар шунақа ақлсизми?
АҚШда чиқадиган Time журнали ва яна бир қатор ахборот воситалари яқинда Лондон шаҳрининг мэри бўлиб сайланган мусулмон аслли Содиқ Хон АҚШдаги президентлик сайловларида Доналд Трамп ғалаба қозонса, диний ишончлари туфайли АҚШга боролмаслигини айтганини хабар қилдилар.

Лекин, дебди у, Нью-Йорк ва Чикаго шаҳарларининг мэрлари билан алоқа ўрнатишни истайман, шунинг учун АҚШга президент сайловларигача бориб келаман.

Ўз-ўзидан тушунарлики, Содиқ Хон Доналд Трампнинг “Президент бўлиб сайлансам, мусулмонларни ўз мамлакатимга киришини тақиқлайман” маъносидаги сўзларига ўзича қаршилик кўрсатмоқчи. Аммо, у аслида, ўзининг ақлсизлигини кўрсатмоқда, дейди мухбиримиз.

Биринчидан, америткаликлар Доналд Трампга овоз бериш ёки бермасликда узул-кесил қарорга келишда Лондон мэрининг фикрига қулоқ солишармиди? Иккинчидан, турли сўровномаларга кўра, америкаликларнинг ярми Доналд Трампнинг мусулмонларни АҚШга киритмаслик фикрини қўллаб-қувватламоқда, демак, бу болакай Содиқ Хон АҚШ билан алоқаларни узишни ўйлайдиган даражада ақлсизми?

Бундан ҳам муҳими, масаланинг учинчи тарафидир. Маълумки, Ислом дунёси ҳозир жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисми. Шу сабабдан миллионлаб мусулмонлар Ғарбга қочиб қолиш орзуси билан яшамоқдалар. Бунинг устига ҳозир “ислом терроризми” ва “Ислом дини” дунё жамоатчилигининг кўзи олдида синонимга айланмоқда. Агар, Содиқ Хон ростакам ва ақлли мусулмон бўлса, ўз диндошларининг шу аҳволи ҳақида ўйлаши ва бу аҳволдан чиқиш йўлларини қидириши керак. Доналд Трам мусулмоналарнинг муаммосига ҳамманинг диққат-эътиборини тортгани учун унга раҳмат айтиши лозим.

Нима, ёки мусулмонларни қолоқлик ва қашшоқлик чиқариш, уларнинг пешонасига ёпишиб бўлган “потенциал террорист” тамғасини олиб ташлаш Доналд Трампнинг вазифасими?

Бу болакайга “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг “мусулмонлар ҳозирги аянчли аҳволдан ўзларини олиб чиқишга қодир эмаслар, Ғарбнинг ёрдамисиз ҳозирги босқичда бу йўналишда бирон нарса қилолмайдилар” маъносидаги мутлақо тўғри фикрини етказиш керак эмасмикан?