13 May 2016
19:37 - Америкаликларнинг транссексуаллар билан боғлиқ бошоғриғи ҳаммага тарқайдими?

Reuters Агентлиги хабар қилишича, Президент Барак Обаманинг маъмурияти бугун давлат мактабларига кўрсатма хати юбориб, транссексуалларга ўзлари истаган ҳожатхонани ишлатишга рухсат бериш шартлигини билдирибди. Яъни, гап транссексуаллар эшигига “эркаклар” ёки “аёллар” деб кўрсатилган ҳожатхоналардан истаганларини ишлатишлари мумкинлиги ҳақида кетмоқда.

Маълумки, АҚШнинг бир қатор штатларида трансексуаллар бир-бирлари билан турмуш қуришлари мумкинлиги ҳам қонунлаштирилган. 32 штатда бу каби қонун қабул қилинса, у бутунамерика қонунига айланади. Бундай қонун тарафдорлари транссексуаллик одамларнинг бузуқлиги эмас, улар худо тарафидан шунақа яратилганини урғуласaлар, қонунга қарши бўлганлар бунинг том тескарисини гапирмоқдалар.

Транссексуалларнинг уйланиши ҳақидаги қонун атрофида турли хил фикрловчилар кўп, улар ўртасида баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда. Ҳожатхона масаласида ҳам ҳали кўп жанжалли гаплар бўлса керак.

Масалан, Reuters Агентлигининг бугунги хабарида айтилишича, Техас штати Бош прокурори Президент маъмуриятининг кўрсатма хати ҳақида қуйидагича баёнот берибди: “Агар Президент Обама Техас мактабларида ўғил болаларга қиз болаларнинг ҳожатхонасидан фойдаланиш ҳаққи бермоқчи бўлса, у бу масалада жиддий ҳуқуқий кураш учун тайёрланиши керак.”

Бу бошоғриғи секин-аста бутун дунёга тарқалмайдими?