Кундалик хабарлар - 12 May 2016

  • 14:40В Таджикистане дан старт реализации проекта CASA-1000

    Церемония официального начала реализации регионального проекта CASA-1000 с участием глав правительств четырех стран-участниц проекта (Кыргызстан, Таджикистан, Афганистан и Пакистан – “Харакат”) состоялась сегодня, 12 мая, в городе Турсунзаде. Открывая мероприятие, президент Таджикистана Эмомали Рахмон назвал церемонию запуска проекта «символом практического сотрудничества между странами обширного региона Центральной и Южной Азии, что для всех нас является исторически зна...

  • 09:46Эрдўғон: Бизни ИШИДни қўллаб-қувватлашда айблаш пасткашликдир, қочқинларга эса 20 млрд долларлик ёрдам бердик

    Кеча Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Истанбулда ўтказилаётган Балкан ўлкалари бош штаб қўмондонлари 10-чи Конференциясида сўзлаган нутқида қуйидаги икки нуқта диққатга сазовордир. Биринчиси. Ражаб Эрдўғон ўз ҳукумати ИШИДни қўллаб-қувватлашда айблаётганларни пасткашликдан айблади. Мана унинг шу масала бўйича айтган гаплари: “ДАЕШ (ИШИДни арабча номининг қисқартмаси) билан курашаётган мамлакатлар ҳеч нарса қилмасдан, ҳатто истиҳборот йўли билан олинаётган информацияни биз билан бирга ишлатишда...

  • 08:41Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп сўровнома натижаларига кўра Ҳиллари Клинтонга етиб бормоқда

    АҚШнинг энг кучли ва машҳур ахборот воситаларидан бири бўлган Reuters агентлиги мамлакат бўйича ўзи ўтказган сўровнома натижаларини бироз аввал эълон қилди. Маълум бўлишича сўралганларнинг 41 фоизи бу йил бўладиган президентлик сайловларида Ҳиллар Клинтонга овоз бермоқчи, 40 фоизи эса Доналд Трампга. 19 фоиз сайловчи ҳали бу масалада аниқ фикрга келмаган. Доналд Трамп Reuters агентлигига “бу рақамларни кўришдан хурсандман” деб жавоб берибди, Ҳиллари Клинтоннинг сайлов кампанияси бўй...

  • 02:02“Жаҳон” ахборот агентлигига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлигига Аброр Ғуломов директор этиб тайинланди. Бу одам шу пайтгача Истанбулдаги консулхонада ишлаб келаётганди. Вазир Абдулазиз Комил янги директорни ўз жамоасига таништира туриб, унинг соҳада янги эканлиги ва ҳамкасблари қўлловига муҳтожлигини таъкидлади. Агентликнинг аввалги директори Юсуп Кабулжанов вазирликнинг бошқармаларидан бирига раҳбар этиб тайинланган. Аслида, дейди мухбиримиз, “Жаҳон” агентлигини ахборот воситаси д...

11 May 2016
  • 22:00Поссовет ҳудудидаги қаровсиз болалар юртга қайтарилади

    Ўзбекистон президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида ноқонуний яшаб юрган ва балоғатга етмаган фуқароларимизни ватанига қайтариш ҳақидаги протоколни тасдиқлади. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон 18 ёшгача бўлган фуқароларини қайтаришда МДҲ давлатлари махсус идоралари кўмагига таянади. Ҳукумат қарорида хориждаги ўсмирларни ватанига қайтариш Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва хориждаги ваколатхоналар зиммасига юкланган. 2015 йилнинг октябрида Душанбеда бўлиб ўтган ҳамдўстлик давлатлари...

  • 21:06Ўзбекистонда жуда кучли шамол бўлиши кутиляпти, ўзбеклар бунга эътибор берармиди

    Метерологларимизнинг огоҳлантиришича, шу йилнинг 14 май куни мамлакатимиз бўйлаб ўта кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Табиий офат кутилмаган талофатлар келтириб чиқариши ҳам мумкин эмиш. Ҳафтанинг шанба куни шамол тезлиги секундига 17-22 метргача чиқади. Бироқ ҳаво ҳарорати +25 +30 даражадан паст бўлмайди. 9 майга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида, жумладан, пойтахт Тошкентда қаттиқ шамол оқибатида ўнлаб дараҳтлар қўпорилиб тушган, оқибатда кўплаб автоуловлар зарар кўрганди. Ў...

  • 20:23Тошкентда жаҳон бозорини ўрганиш маркази ташкил қилинармиш, шунга ишонадиган аҳмоқ топилармикан?

    Расмий хабарларга кўра, шу йилнинг 1 июнидан пойтахтда жаҳон бозори, сармоя ва технологияларни таҳлил қилиш маркази ўз фаолиятини бошлайди. Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий Банки қошида мазкур марказни ташкил этиш ҳақида Ҳукумат қарори чиққанлиги бугунги газеталарда хабар қилинди. Бу марказ жаҳон бозорини, тараққий этган мамлакатлардаги технологик янгиликларни таҳлил қилиб, шу асосда иқтисодиётнинг муайян тармоқларига сармоявий фаолият юзасидан муайян тавсиялар ишлаб чиқаради. Марказ, шунингде...

  • 19:38АҚШ элчиси Спратлен Ташқи ишлар вазирлигида бўлди

    Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил АҚШ элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилган. Бу ҳақдаги вазирлик матбуот хизмати хабарида вазир ва дипломат турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилгани айтилади. Аммо Америка-Ўзбекистон муноссабатларининг кун тартибидаги далзорб масала нима эканига изоҳ берилмайди. АҚШ элчихонасининг матбуот хизмати ҳам элчининг вазирликда бўлиши ва мулоқотнинг мавзуини умуман тилга олмаган.

  • 12:30Германияда мусулмон қочиқинлар устидан терроризмга алоқадор 40 та жиноий иш очилибди, мусулмонларга муносабат яна ҳам ёмонлашмайдими?

    Немисларнинг Neue Osnabrücker Zeitung газетасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Германия прокуратураси мусулмон қочқинлар ичида террористик фаолият олиб боришга тайёрланаётганлар устидан 40 та жиноий иш очибди. Бу ишларнинг баъзилари полиция ўзи олиб бораётган кузатувлар асосида ўртага чиққан бўлса, баъзилари оддий Германия фуқароларининг 350 та мурожаатини текшириш асосида очилган. Тўғри, дейилади хабарда, фуқароларнинг баъзи мурожаатлари мусулмонларга нисбатан кучайиб бораётган ...

  • 02:17Бангладешда исломчи партия лидерларига берилган ўлим жазолари бирин-кетин ижро этилмоқда, Ислом дини ислоҳотларга муҳтож

    “Ҳаракат” Агентлиги 2014 йил 31 январдаги “Бангладешда исломчи партиянинг лидерларига бирин-кетин ўлим жазоси берилмоқда” номли хабарида бу мамлакатнинг Читтагонг шаҳар судида Жамоат-и Исломий Партиясининг лидери ва яна 13 кишига ўлим жазоси берилганини билдирган эди. Қизиғи шундаки, уларга 1971 йили Бангладеш Покистондан мустақил бўлиш учун кураш олиб бораётганда Покистон билан ҳамкорлик қилишдан бошлаб, 2004 йилда Ҳиндистоннинг Ассам Эркинлик Фронтини қурол билан таъми...