Кундалик хабарлар - 23 July 2016
22:50Қобулда навбатдаги даҳшатли теракт: Икки сунний террорист ўзларини портлатиб, 80 шиани ўлдирдилар, 200 дан кўп ярадор бор
Бугун пешинга яқин Қобулнинг кўпроқ шиалар яшайдиган қисмида 2 террорист белларидаги бомбаларни портлатиб, 80 кишини ўлдирдилар. Ярадорларнинг сони 200 дан кўп. Портлашлар юз берган жойда одамлар қандайдир митингга тўпланган эканлар. Уларнинг ичига кириб олган 3 террористнинг биттаси аёллар кийимини кийиб олган бўлиб, аввал айнан у ўзини ўзи портлатган, кейин иккинчи террорист ҳам. Учинчи террорист белидаги бомбани қандайдир техник сабаб билан портлатолмабди. Портлашлардан кейин ИШИД бу те...
- 09:23Мюнхендаги террорист эрон асллик мусулмон йигит бўлиб чиқди
Мюнхен шаҳридаги “Олимпия” савдо марказида атрофдагиларни ўққа тутган террорист асли эронлик бўлган 18 ёшли Германия фуқароси бўлиб чиқди. Унинг ўқларидан ўлганларнинг сони ҳозиргача 9 га чиқди. Ярадорларнинг ичида 3 киши оғир аҳволда эканлиги ҳам айтилмоқда. Террорист ўзини ҳам отиб ўлдирган, унинг жасади қонли воқеа юз берган жойда топилган. Террористнинг ёши ва миллатигача аниқланган бўлса, исми ҳам маълум бўлса керак. Аммо, расмийлар ҳозирча бу ҳақда маълумот бермаяптилар. Бу те...
08:41Туркия: Президентни қўриқлайдиган гвардиянинг бир қисми ҳибсга олинди, онамухолифат партияси ўз митингига 1 млн одам кутмоқда
Асосий вазифаси давлат президентини қўриқлаш бўлган Президент Гвардиясининг 300 га яқин офицер ва аскари ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларда ҳам ҳамма нарса аралаш-қуралаш. Баъзи хабарларда 283 киши ҳибсга олингани айтилса, бошқаларида ҳибсга олинганлари сони 300 дейилади. Аммо, бу гвардиядагиларнинг умумий сони қанча эканлиги айтилмайди. Айнан шу гвардиянинг ҳарбийлари 15-чи июлдан 16-чига ўтар кечаси бўлган исён доирасида давлатнинг ТРТ телеканалини босиб олиб, ҳокимият армия қўлига ўтгани ҳа...
- 23:18Терроризм (ишқилиб, исломий бўлмасин) Германияга ҳам етиб келди: Мюнхендаги отишмада 6 киши ҳалок бўлди
Мюнхен полицияси расмийларига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бугун кечқурун шаҳарнинг савдо марказларидан бирида номаълум одам ёки одамлар атрофдагиларни ўққа тутиши натижасида 6 киши ҳалок бўлди. Полиция буни террористик акт деб баҳолабди. Террористлар қочиб қолишган, ҳозир улар қидирилмоқда. Шаҳарнинг яна бошқа бир жойида отишма бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳали тасдиқланмагани ҳам айтилмоқда. Айни замонда, шаҳарнинг темир йўл вокзалидан одамлар эвакуация қилинаётгани ҳақидаги хабарла...
20:36Қизиқ: Туркиядаги онамухолифат партияси Истанбул марказида “Отатурк, Жумҳурият ва Демократия митинги” ўтказмоқчи
Туркияда энг кучли мухолифат партиясини “онамухолфат партияси” деб аташади. Ҳозир Туркияда ҳокимиятда исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси экан, онамухолифат партияси бир вақтлар Отатурк раҳбарлигида қурилган Жумҳурият Халқ Партиясидир. Бугун тарқатилаётган хабарларга кўра, онамухолифат партияси келаётган якшанба куни, яъни 24 июлда Истанбулнинг марказидаги сиёсий майдон рамзига айланган Тақсим майдонида “Отатурк, Жумҳурият ва Демократия митинги” номли митинг ўтказишини эълон қилди. Бу...
15:55“ЭЗГУЛИК” ФАОЛЛАРИ ЗАРАФШОНДАГИ КОЛОНИЯДА МУҲАММАД БЕКЖОН БИЛАН УЧРАШИШДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - № 13, 21.07.2016)
Шу йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/48-муассаса (Навоий вилояти Зарафшон шаҳри)да жазо муддатини ўтаётган Муҳаммад Бекжон билан учрашди. Учрашув жараёни муассаса маъмурияти томонидан видеотасвирга олинди ва “Эзгулик” келгусида мазкур видео ёзувларни Жазони ижро этиш бошқармаси маъмуриятидан тегишли сўровнома билан олиши мумкинлиги тушунт...
02:14Туркияда оддий одамларнинг давлат тўнтариши уринишига муносабатини биринчи сўровнома натижаларидан кўринг
“Жумҳурият” газетаси StreetBees номли мустақил тадқиқот марказининг Туркияда 15-чидан 16-чи июлга ўтар кечаси уюштирилган давлат тўнтариши уринишига оддий одамларнинг муносабатини аниқлаш ниятида ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди. Газетада айтилишича, 15-17 июль кунлари ўтказилган сўровномада 2 минг 832 кишининг фикри ўрганилган. Мана натижалар: - Сўровномада қатнашганларнинг 47 фоизи давлат тўнтаришига уриниш Фатхудда Гулен тарафидан уюштирилганини айтса, 32 фоизи бу - ...
- 01:17На севере Таджикистана осуждены девять имам-хатибов за членство в «Салафия»
На севере Таджикистана задержаны и осуждены к различным срокам лишения свободы девять имам-хатибов мечетей городов и районов области за членство в запрещённом в стране религиозном течении «Салафия». Об этом 20 июля, в ходе пресс-конференции по итогам первого полугодия 2016 года сообщил журналистам исполняющий обязанность заведующего отделом по делам религии, упорядочению традиций и национальных обрядов исполнительного органа госвласти Согдийской области Сухроб Рустамзода. Он отметил, что с...
- 00:34Таиландда банк ҳисобларидан пул ўғирлаган ўзбекистонлик ушланди
АҚШ Федерал Қидирув Бюросининг сўрови билан Таиландда 25 яшар Ўзбекистон фуқароси Ольга Комова ҳамда 44 ёшли жазмани, Россия фуқароси Дмитрий Украинский қўлга олинди. Сайёҳлар учун яхталарни ижарага беришни йўлга қўйган икковлон бир неча мамлакат фуқароларининг банк ҳисобларидан 28,5 миллион доллар ўғирлашибди. Ҳамюртимиз электрон почта орқали молия институтларига вирусли дастурлар юбориш билан шуғулланган. Бу эса уларга АҚШ, Австралия, Япония, Буюк Британия, Италия ва Германиядаги банк ҳис...
23:21Takilant ширкатининг 135 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағи мусодара қилинди, уларни ўзбек халқига қайтариш кунлари ҳам келади
Кеча Амстердам шаҳар суди Ўзбекистон президентининг Фуҳуша лақаби билан танилган тўнғич қизи Гулнорага алоқадор Takilant ширкатининг хориж банкларидаги 135 миллион доллар пулини мусодара қилишга қарор чиқарди. Мусодарадан ташқари Takilant ширкати 1¸6 миллион евро жарима тўлайди. Оммавий ахборот воситаларига кўра, мазкур ҳукм АҚШ, Голландия, Швеция ва Швейцария прокуратура тизимларининг бир неча йиллик кенг кўламли тергов-текширувларнинг бир қисмидир. Bloomberg агентлигига кўра, даъво пред...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Мухитдинов Дилмурод
Добавить сведенияЧитать дальше...
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведенияЧитать дальше...