23 July 2016
22:50 - Қобулда навбатдаги даҳшатли теракт: Икки сунний террорист ўзларини портлатиб, 80 шиани ўлдирдилар, 200 дан кўп ярадор бор
Бугун пешинга яқин Қобулнинг кўпроқ шиалар яшайдиган қисмида 2 террорист белларидаги бомбаларни портлатиб, 80 кишини ўлдирдилар. Ярадорларнинг сони 200 дан кўп.

Портлашлар юз берган жойда одамлар қандайдир митингга тўпланган эканлар. Уларнинг ичига кириб олган 3 террористнинг биттаси аёллар кийимини кийиб олган бўлиб, аввал айнан у ўзини ўзи портлатган, кейин иккинчи террорист ҳам. Учинчи террорист белидаги бомбани қандайдир техник сабаб билан портлатолмабди.

Портлашлардан кейин ИШИД бу теракт учун маъсулиятни ўз бўйнига олди. ИШИДни тан олмайдиган Толибон эса, бу терактни қоралади.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларга кўра, Афғонистонда мусулмонларниннг 10-20 фоизи шиалар бўлиб, ҳокимиятда Толибон бўлган пайтда минглаб шиалар ўлдирилган. Ҳозир Толибон бугунги қирғинни қоралашининг ягона сабаби – у Афғонистонда ҳокимлигини тиклаш умиди билан яшар экан, ИШИД унга рақиб бўлиб чиқаётганида.

Минг афсуски, терроризм Ислом дунёсининг сифатларидан бирига айланиб бормоқда, дунё мусулмонларга потенциал террористлар гуруҳига қаргандек қарашга бошламоқда. Ҳамма нарсанинг чегараси бор, Ислом дунёсининг ўзи, авваломбор ислом уламолари бу муаммо билан шуғулланмаслар, Ислом дини чўкади. Аммо, Ислом динининг бу аянчли аҳволига “Ҳаракат”дан бошқа ҳеч ким эътибор бермаяпти.