21 July 2016
23:21 - Takilant ширкатининг 135 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағи мусодара қилинди, уларни ўзбек халқига қайтариш кунлари ҳам келади

Кеча Амстердам шаҳар суди Ўзбекистон президентининг Фуҳуша лақаби билан танилган тўнғич қизи Гулнорага алоқадор Takilant ширкатининг хориж банкларидаги 135 миллион доллар пулини мусодара қилишга қарор чиқарди. Мусодарадан ташқари Takilant ширкати 1¸6 миллион евро жарима тўлайди. Оммавий ахборот воситаларига кўра, мазкур ҳукм АҚШ, Голландия, Швеция ва Швейцария прокуратура тизимларининг бир неча йиллик кенг кўламли тергов-текширувларнинг бир қисмидир.

Bloomberg агентлигига кўра, даъво предметида Гулнора Каримга алоқадор Takilant фаолияти туради ва ҳозирда АҚШ ҳукумати ҳам Гулнора Каримова номини алоҳида қайд этган ҳолда¸ Takilant ширкатининг 550 миллион доллардан ортиқ пулини мусодара қилиш ҳаракатини давом эттирмоқда.

Шуни ҳам тушуниш керакки, Фуҳушага оид пулларнинг мусодара қилинишидан фойда олишни кутаётган бошқа фирибгар ва фирибгар ташкилотлар Ғарбда ҳам етарлича бор. Ўзбекистонда демократия ўрнатилгандан кейингина, у пулларни Ўзбекистон ва ўзбек халқига қайтариш учун иш бошланади.

Расмда – Фуҳуша ва унинг армани аслли дугонаси, Takilant каби сохта ширкатларнинг ишларини юритиш бўйича ҳамкори Гаянэ Авакиян.