22 July 2016
23:18 - Терроризм (ишқилиб, исломий бўлмасин) Германияга ҳам етиб келди: Мюнхендаги отишмада 6 киши ҳалок бўлди

Мюнхен полицияси расмийларига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бугун кечқурун шаҳарнинг савдо марказларидан бирида номаълум одам ёки одамлар атрофдагиларни ўққа тутиши натижасида 6 киши ҳалок бўлди. Полиция буни террористик акт деб баҳолабди. Террористлар қочиб қолишган, ҳозир улар қидирилмоқда.

Шаҳарнинг яна бошқа бир жойида отишма бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳали тасдиқланмагани ҳам айтилмоқда. Айни замонда, шаҳарнинг темир йўл вокзалидан одамлар эвакуация қилинаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам ҳали тасдиқланмаган.

Ҳар қандай теракт – ёмон воқеа, дейди мухбиримиз. Аммо, ишқилиб, Мюнхендаги террористлар ҳам мусулмон бўлиб чиқмасин. Шундоғам, мусулмонлар ва Ислом дини замонавий терроризмнинг рамзига айланиб бормоқдалар, энди бунга Мюнхендаги теракт қўшиладими?