26 August 2016
19:17 - Футболчиларимиз мадҳияга жўровоз бўлолмагани Мираброр Усмонов исмли аҳмоқнинг ғазабини қўзғатибди
Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов ўзбек футболчиларининг давлат мадҳиясини қониқарли даражада айта олмагани учун ғазаб отига минди ва мажлисда: “Нега футболчилар Гимнни бу қадар суст айтишди? Улар Гимнни билмас экан, деган таасурат пайдо бўлади. Бабаян (терма жамоанинг бош мураббийси) худди жанозада тургандек бўлди, худди Гимн эмас, дафн маршини чалишаётгандек”, дея қичқирди Усмонов.

Рodrobno.uz нашрининг ёзишича, Мироброр Усмонов миллий терма жамоа футболчилари ва тренерлари Буркина-Фасо жамоаси билан ўртоқлик учрашувида давлат мадҳиямизни суст айтгани учун жазоланишини билдирди. У миллий терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга бу борада торпшириқ, тўғрироғи, ҳар бир футоболчига гимнни ёдлатиш ҳақида буйруқ берди.

Эй, Мираброр исмли аҳмоқ, дейди мухбиримиз, гимнни мағрурланиб айтиш учун Ўзбекистон мағрурланиша арзийдиган давлат бўлиши керак. Юз минглаб ўзбеклар бир бурда нон учун қуллардек Россияда ишлар экан, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолда экан, Ўзбекистон билан мағрурланадиган одам, жумладан, футболчи топилармикан?