Кундалик хабарлар - 01 March 2019
- 07:36Маҳмуд Йўлдош: Мактабни ислоҳ қилмай туриб иқтисодиётни ривожлантириб бўлмайди. “Ҳаракат”: Тўғри, аммо социалистикдан тўла бозор иқтисодиётига тезроқ ўтиш муҳимроқдир
Kun.uz сайти психология фанлари номзоди Маҳмуд Йўлдош билан умумтаълим мактабларида тубдан ўзгаришлар қилиш ҳақида жуда қизиқарли суҳбат ўтказибди. Маҳмуд Йўлдош ҳозирги мактаб тизимидаги камчиликлар ва бошқа давлатларнинг бу соҳадаги тажрибаларини жуда чуқур анализ қилиб, “Мактабни ислоҳ қилмай туриб иқтисодиётни ривожлантириб бўлмайди” деган фикрга келгани олқишга сазовордир. Ўзбекларнинг шундай мақоли бор: Ҳамма нарса “лекин”дан кейин бошланади. Лекин, унутмайликки, Ўзбекистон иқтисоди...
- 02:07World Justice Project ташкилоти 126 давлатнинг қонун устиворлиги бўйича рейтинларини белгилади, Ўзбекистонимиз 94-чи ўринда
Фаолиятини 2006 йили бошлаган World Justice Project ташкилотининг бош қароргоҳи АҚШнинг пойтахти Вашингтондадир. Бу ташкилот ўшандан бери қонун устиворлиги бўйича жаҳон давлатлари рўйхатини эълон қилади. 2019 йил рўйхатида 126 давлат бор. Қонун устиворлиги бўйича энг юксак рейтингли 5 давлат қуйидагилар - Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Голландия. Афғонистон, Конго, Комбоджа ва Венесуэла охирги 4 ўринда. Бу рўйхатда Қозоғистон 64-чи, Қирғизистон 82-чи, Ўзбекистон 94-чи ўринда. Туркма...
- 22:48Шармандалик: Ўзбекистоннинг юқори даражалик давлат ходимларининг ойлигини айтсак, кулавериб ичингиз узилади
Gazeta.uz сайти Молия Вазирлигидан олинган маълумотларини кеча эълон қилди. Маълумотлар жадвал шаклида, аммо рус тилидадир. Қонунчиликка мувофиқ, бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг мансаб маошларини белгилашда мажбурий тартибда Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ тариф коэффициентлар қўлланилиши лозимлиги ҳам алоҳида урғуланган. Баъзибир маълумотлар, яъни юқори даражали давлат хизматчиларининг ойлиги сўм ва долларда қуйидагича: Олий Мажлиснин...
- 14:33Навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Наманганга келди, Норин туманида велосипедлар чиқариш бошланди
ЎзА бироз аввал хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиё амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2019 йил 28 февраль куни Наманган вилоятига ташриф буюрди. Маҳаллий раҳбарлар Шавкат Мирзиёнинг келишига аввалдан тайёргарчилик қилиб, кеча Наманган вилоятининг Норин туманидаги “Ўзавтосаноат”га оид корхонада велосипед ишлаб чиқаришни бошлатибдилар. Дастлаб йилига 150 минг дона велосипед ишлаб ч...
- 13:24АҚШ Президенти Доналд Трамп ва Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ин Ханойдаги саммитни натижасиз тугатдилар. Ўзбекларга нима?
Жаҳон ахборот воситалари АҚШ ва Шимолий Корея лидерларининг Ханойдаги учрашуви ҳеч қандай натижасиз битганини, улар кеча ваъда қилинган қандайдир келишув ҳужжатини ҳам имзоламасдан саммитни тугатганларини хабар қилмоқдалар. Доналд Трамп Шимолий Корея ўзига қарши киритилган санкцияларни бекор қилишни талаб қилганини, АҚШ эса Шимолий Корея ҳеч қандай шартсиз ядровий программаларини йўқ қилишини кутганини айтибди. Хуллас, икки тараф келишолмадилар ва Ханойдаги саммит ҳеч қандай натижасиз тугади. Ш...
- 01:51АҚШ ва Туркия президентларининг куёвлари – яҳудий Жаред Кушнер ва мусулмон Барот Албайроқ – Анқарада Эрдўған тарафидан учраштирилди
Туркия оммавий ахборот воситалари ўта қисқа хабар беришларича, кеча Анқарага келган Доналд Трампнинг маслаҳатчиси, айни замонда, унинг яҳудий куёви Жаред Кушнер Президент Ражаб Эрдўған билан Президент Саройида учрашган. Учрашувга Туркиянинг Ҳазина ва Молия Вазири, айни замонда, Эрдўғаннинг куёви Барот Албайроқ ҳам таклиф қилинибди. Бу уч кишининг учрашуви ҳақидаги хабарларда уларнинг расмигина берилган, холос. Уч кишилик учрашувдан кейин, Барот Албайроқ Жаред Кушнер билан яккама-якка учрашув ...
- 22:50АҚШ ва Шимолий Корея лидерлари Ханойда 2-чи учрашувнинг 1-чи қисмини ўтказдилар
АҚШ Президенти Доналд Трамп ва Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ин Вьетнам пойтахти Ханойда 2-чи учрашувнинг 1-чи қисмини ўтказдилар ва ҳозир кечки овқатга ўзлари турган Метропол-Ханой меҳмонхонасининг ресторанига биргаликда овқатланишга кетдилар. Доналд Трамп учрашув жуда яхши бўлаётгани ҳақида журналистларга гапиришга ҳам улгурибди. Оқ Уй расмийлари ҳали биронта натижа йўқлигини, музокаралар ҳали давом этиб, умумий ҳужжат эртага имзоланишини билдирдилар.
- 21:54АҚШ-Ўзбекистон йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар бўйича АҚШ элчихонасининг пресс-релизи ва “Ҳаракат”нинг таҳлили
АҚШ-ЎЗБЕКИСТОН ўртасидаги йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар: Стратегик шерикчиликнинг янги даври АҚШ Давлат департаменти Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича давлат котиби биринчи ўринбосари, элчи Элис Уэллс ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкентда муваффақиятли ўтган АҚШ-Ўзбекистон йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларга бошчилик қилди. Элчи Уэллс ва Ташқи ишлар вазири Комилов икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикчиликнинг янги даврини бошлаб бер...
- 15:53Тошкентда Фуқаролик Жамияти Форуми бўлиб ўтди, аммо Давлат Департаментининг вакили Элис Уэллс хоним унда иштирок этмади
Бугун ўзбек-америка сиёсий маслаҳатлашувларининг 7-раунди доирасида Фуқаролик Жамияти Форуми бўлиб ўтди. АҚШ Давлат Департаменти ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази томонидан ўтказилган Форум ишида АҚШ Давлат Департаментининг Демократия, Инсон Ҳуқуқлари ва Меҳнат Бюроси бошлиғи ўринбосари М. Келлеҳр иштирок этди. Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази директори Акмал Саидов бошқарган Форумда Олий Мажлис депутатлари, ноҳукумат ташкилотлар етакчилари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлар...
- 14:42Покистон-Ҳиндистон уруши бошланди дейиш мумкин, АҚШ Давлат Департаментининг шу икки давлат билан ҳам шуғулланадиган Жанубий ва Марказий Осиё Бюроси раҳбари Тошкентда нима қилмоқда?
Жаҳон ахборот воситалари Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги доимо таранг бўлган муносабатлар урушга қараб кетаётганини билдирмоқдалар. Икки мамлакат ўртасида узоқ йиллардан бери талаш бўлган, аммо ҳозир Покистон қўлида бўлган Кашмир вилоятида Ҳиндистон 1 та Покистон ҳарбий учоғини, Покистон эса, Ҳиндистоннинг 2 та ҳарбий учоғини уриб туширди. Айни замонда, Покистон Ҳиндистондаги элчисини чақириб олди. Бу икки давлатнинг ядровий бомбалари бор. Маъсулиятсизлик натижасида бундай бомбалар ҳам отилиши...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Юлдашев Тошпулат
Добавить сведения Читать дальше...Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения Читать дальше...