28 February 2019
14:33 - Навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Наманганга келди, Норин туманида велосипедлар чиқариш бошланди
ЎзА бироз аввал хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиё амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2019 йил 28 февраль куни Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Маҳаллий раҳбарлар Шавкат Мирзиёнинг келишига аввалдан тайёргарчилик қилиб, кеча Наманган вилоятининг Норин туманидаги “Ўзавтосаноат”га оид корхонада велосипед ишлаб чиқаришни бошлатибдилар. Дастлаб йилига 150 минг дона велосипед ишлаб чиқарилармиш, кейин бу рақам ортиб борармиш.

Мазкур лойиҳа мамлакатимизнинг 2019 йилги Инвестицион дастурига киритилган бўлиб, унинг доирасида мамлакатимизга 200 минг АҚШ долларлик инвестиция жалб қилиниши кўзда тутилган. Қаранг, нақадар катта инвестияия бўлармиш - 200 минг АҚШ доллари!!!

Кўринишидан, Шавкат Мирзиё ўзини Ким Чен Индан ҳам буюк лидер қилиб кўрсатиш ниятида. Нима ҳам дердик, омад тилаймиз!