01 March 2019
02:07 - World Justice Project ташкилоти 126 давлатнинг қонун устиворлиги бўйича рейтинларини белгилади, Ўзбекистонимиз 94-чи ўринда
Фаолиятини 2006 йили бошлаган World Justice Project ташкилотининг бош қароргоҳи АҚШнинг пойтахти Вашингтондадир. Бу ташкилот ўшандан бери қонун устиворлиги бўйича жаҳон давлатлари рўйхатини эълон қилади. 2019 йил рўйхатида 126 давлат бор.

Қонун устиворлиги бўйича энг юксак рейтингли 5 давлат қуйидагилар - Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Голландия. Афғонистон, Конго, Комбоджа ва Венесуэла охирги 4 ўринда.

Бу рўйхатда Қозоғистон 64-чи, Қирғизистон 82-чи, Ўзбекистон 94-чи ўринда. Туркманистон ва Тожикистон рўйхатга киритилмабди.

Биз учун қизиқ бўлган баъзи мамлакатларнинг ўрни қуйидагича:

Жанубий Корея – 18
АҚШ - 20
Қозоғистон - 65
Украина – 77
Хитой - 82
Қирғизистон - 85
Россия – 88
Ўзбекистон – 94
Туркия – 109
Покистон - 117
Афғонистон – 123

Хуллас, кўриб турибмизки, Ўзбекистон ҳамма соҳада аянчли аҳволда, қонун устиворлиги рейтинги бўйича ҳам. Туркия биздан ҳам орқада эканлигининг сабаби оддий – ҳозир ҳокимиятда бўлган фанатик исломчилар Туркияни ўлим йўлига судрамоқдалар. Бизни эса ўлим йилига тожиклар режими судрамоқда.