Кундалик хабарлар - 17 April 2014

  • 22:38Португалия билан дипломатик муносабатлар амалда ўрнатилармиш

    Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қароргоҳи Москвада бўлган Португалиянинг Ўзбекистонга тайинланган янги элчиси Марио Годиньо де Матушни қабул қилди. Учрашувда ўзаро алоқаларга мустаҳкамлашга қаратилган мулоҳазалар, икки мамлакат муносабатларининг бугунги ҳволи муҳокама қилинган. Шунингдек, савдо-иқтисодий, сиёсий алоқаларга оид масалар хусусида сўзлашилган. Тан олиш керак, мазкур мамлакат билан Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар, сиёсий-иқтисодий алоқалар деярли ма...

  • 21:55Ўзбекистонда куннинг янгилиги: Тошкент аэропортида арaваларга жетон ташлаш бекор қилинди!

    Собиқ Иттифоқ даврида совуқ тўлқинлар ҳисобланган “Немис тўлқини” совет ветеранларига Улуғ Октябрнинг фалон йиллиги муносабати билан арзонлаштирилган гўшт тарқатилгани ҳақида хабар берарди ва шу хабарнинг ўзиёқ мамлакатдаги аянчли манзарани бор бўйи билан кўрсатишга кифоя қиларди. Немисларнинг тажрибасидан ўрганиб бўлса керак, бугунги Ўзбекистонда совуқ тўлқинлар вазифасини маҳаллий матбуотнинг ўзи бажармоқда. Масалан, “Тошкент» халқаро аэропортида аравачалардан фойдалан...

  • 21:13Женева тўртлиги - Украина-ЕИ-АҚШ-Россия ташқи ишлар вазирлари – Украинадаги кризис масаласида келишдилар

    Бугун Женевада Украина, Европа Иттифоқи, АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари Украинадаги муракаб аҳволни муҳокама қилиш учун йиғилдилар. Булар АҚШ вазири Жон Керри, ЕИнинг бош дипломати Кэтрин Эштон, Украина ва Россия вазирлари Андрей Дешчица ва Сергей Лавров. Украина ахборот воситалари Женева вақти билан пешин вақтларида бошланган йиғилиш 4 соатдан ортиқ давом этгани ва натижада Женева Декларацияси деб номланган ҳужжат қабул қилинганини билдирдилар. Қисқа қилиб айтсак, Декларацияда икки муҳим...

  • 20:23АҚШга авиапарвозлар сони оширилади

    “Ўзбекистан ҳаво йўллари” ширкати шу йилнинг 8 майидан Нью-Йоркка авиарейслар сонини ҳафтасига 2 тага оширмоқчи. Баҳорги-ёзги мавсумга ўтиш муносабати билан Рига орқали АҚШга пайшанба-шанба кунлари авиапаровзлар мунтазам йўлга қўйилади. Ширкатнинг маълум қилишича, ўзбекистонликлар учун парвозлар жуда қулай вақтга қўйилган, яъни тун ярмида Тошкентдаги кўтариладиган самолёт пешинда Нью-Йорккка қўнади.

  • 19:17Президент Ислом Карим ўзи барбод қилган иқтисодга Бош вазирни жавобгар қилиш учун замин тайёрламоқда

    Бугун матбуотда эълон қилинган Президент Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгаришлар тасдиқланди. Яъни, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддалар) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ”ги Қонун расман кучга кирди. Янги қонунга кўра, мамлакат конституциясининг янги таҳрирдаги версиясида (Конституциянинг 98-модда...

16 April 2014
  • 23:19Тошкентдан Киевга авиапарвозлар бутунлай тўхтатилиши мумкин

    “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг “Тошкент – Киев – Тошкент” йўналиши бўйлаб амалга ошириладиган парвозлари тўхтатилиши мумкин. Бу борада шу йилнинг 1 майигача Украина давлат авиация хизмати томонидан берилган рухсатнома бекор қилиниши кутилмоқда. “Агар у томон билан ҳеч қандай мулоқот бўлмаса – ҳозирги вақтда амалда йўқ ҳам – эҳтимол, рухсатномани 1 майгача чақириб олишимиз мумкин», деди Украина ДАХ раҳбари Денис Антонюк матбуотга....

  • 22:36Бишкекдаги ширакайф консулимиз жиноий жавобгарликка тортилди

    Мамлакатимизнинг Бишкекдаги элчилиги консулллик бўлими раҳбари Меҳриддин Ҳайриддиновга нисбатан Қирғизистон Республикакаси Жиноят Кодексининг безориликка оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилди ва бу борада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тегишли тартибда нота юборилди. Кеча бу борадаги маълумотларни матбуотга сиздирган Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига кўра, Ўзбекистон консули 2013 йилнинг 23 августида Бишкекдаги “Москва” тунги клуби олдида маст аҳволда йўл ҳаракати ҳодисасини содир э...

  • 22:03GM Uzbekistan таксилар ҳам ишлаб чиқариши мумкин

    Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, GM Uzbekistan автомобиль заводи такси автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Бу вазиятни изоҳлаган Тошкент шаҳар Йўловчи транспорти департаментининг Йўналишли таксилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Руслан Сулаймонов мақсад йўловчиларга қулайлик яратиш экани, сифатсиз такси хизматини тугатиш ва “броконер”ларга қарши кураш эканини айтган. «GM Uzbekistan заводида ҳар йили «Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ...

  • 21:25Ўзбекистон “Қирғизгаз” Россияга сотилгани боис Ўшга газ беришни тўхтатди, қирғизлар русларга ўзини сотса нима бўлади?

    Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига оқаётган газ қувурини бекитди. Қирғизистон оммавий ахборот воситалари бунга “Қирғизгаз” Россиянинг “Газпром” ширкатига сотилгани сабаб бўлгани ҳақида хабар қилмоқда. “Ўзтрансгаз”нинг номини очиқламасликни сўраган ходими қирғизлар билан шу йилнинг 15 апрелига қадар тузилган шартномада томонларнинг юридик мақоми ёки номи ўзгарса, шартнома ижроси тўхтатилиши ҳақида айтди. Бундан 6 кун аввал Россиянинг “Газпром”ига 1 долларга, яъни тимсолий нархга...

  • 19:27“Эзгулик” раҳбари Васила Иноят Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди

    Бугун Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчиси резеденциясида “Бирлик” Партияси Бош котиби ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Ташқи ишлар вазирилигининг Ҳамдўстлик масалалари бўйича давлат вазири, баронесса Саида Варси билан учрашди. Хоним айни пайтда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари ҳам ҳисобланади ва вазирликнинг Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни ривожл...