17 April 2014
21:55 - Ўзбекистонда куннинг янгилиги: Тошкент аэропортида арaваларга жетон ташлаш бекор қилинди!

Собиқ Иттифоқ даврида совуқ тўлқинлар ҳисобланган “Немис тўлқини” совет ветеранларига Улуғ Октябрнинг фалон йиллиги муносабати билан арзонлаштирилган гўшт тарқатилгани ҳақида хабар берарди ва шу хабарнинг ўзиёқ мамлакатдаги аянчли манзарани бор бўйи билан кўрсатишга кифоя қиларди. Немисларнинг тажрибасидан ўрганиб бўлса керак, бугунги Ўзбекистонда совуқ тўлқинлар вазифасини маҳаллий матбуотнинг ўзи бажармоқда.

Масалан, “Тошкент» халқаро аэропортида аравачалардан фойдаланишнинг жетонли тизими бекор қилинди. Бу ҳақда кимсан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар тарқатган. Қўмита ҳукумат билан истеъмолчилар ҳуқуқлари борасида курашавериб, охири аравачалардан фойдаланишни бекор қилдиришга эришган эмиш.

“Амалда бўлган тизим бўйича йўловчи аравачадан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи жетон учун 3000 сўм миқдорида гаров пулини қолдириши керак эди. Пулни қайтариб олиш учун аравачани яна жойига келтириб қўйиш лозим, айнан шу нарса ноқулайликни келтириб чиқарган. Ана энди масала ҳл бўлди” дейилади матбуот хатарларида.