17 April 2014
19:17 - Президент Ислом Карим ўзи барбод қилган иқтисодга Бош вазирни жавобгар қилиш учун замин тайёрламоқда
Бугун матбуотда эълон қилинган Президент Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгаришлар тасдиқланди. Яъни, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддалар) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ”ги Қонун расман кучга кирди.

Янги қонунга кўра, мамлакат конституциясининг янги таҳрирдаги версиясида (Конституциянинг 98-моддаси) Бош вазирнинг ваколати принципиал ўзгарган. Яъни, энди Бош вазир аввалги каби “иқтисоднинг самарали ишлашини таъминлаш”га маъсул эмас, балки мамлакатда “самарали иқтисодий¸ ижтимоий¸ молиявий¸ пул-кредит сиëсати юрғизиш учун шахсан жавобгар”дир. Ўзгартиришга кўра¸ мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий сиëсат учун масъулият ва жавобгарлик тўлиғича Вазирлар Маҳкамаси ва шахсан Бош вазирга юклатилади ва иқтисодий сиёсатни олиб боришга президентнинг дахли бўлмайди.

Бироқ парламентда кўпчилик ўринни эгаллаган сиëсий партия томонидан тақдим этиладиган Бош вазир номзодини қабул қилиш-қилмаслик ёки Вазирлар Маҳкамаси таркибини тасдиқлаш барибир президентнинг ваколатида қолаверади. Мазкур ўзгаришларни шарҳлаётган маҳаллий қонуншунослар унинг порлоқ келажакка элтишини исбатлашга уринишмоқда.

Аслида, дейди мухбиримиз, “Ҳаракат” Агентлиги “Бирлик” Партияси билан биргаликда Ўзбекистоннинг иқтисоди чўктирилаётганини исботлаб, бу ишнинг баш жавобгори режимбоши Ислом Каримдир дейишга бошлагандан кейин, режимбишининг мазаси қочиб қолгани аниқ. Энди у Конституцияга ўзгартиришлар киритиб, ҳамма нарсани Шавкат Миризиёга юкламоқчи. Табиий, Шавкат Мирзиё ҳам жавобгар, аммо диктатураларда ҳамма нарсага бош жавобгар диктаторнинг ўзидир. Шубҳасиз, жавоб бериш куни келади, келмоқда ҳам.