17 April 2014
22:38 - Португалия билан дипломатик муносабатлар амалда ўрнатилармиш

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қароргоҳи Москвада бўлган Португалиянинг Ўзбекистонга тайинланган янги элчиси Марио Годиньо де Матушни қабул қилди. Учрашувда ўзаро алоқаларга мустаҳкамлашга қаратилган мулоҳазалар, икки мамлакат муносабатларининг бугунги ҳволи муҳокама қилинган. Шунингдек, савдо-иқтисодий, сиёсий алоқаларга оид масалар хусусида сўзлашилган.

Тан олиш керак, мазкур мамлакат билан Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар, сиёсий-иқтисодий алоқалар деярли мавжуд эмас. Элчининг айтишича, Португали томони Ўзбекистон билан жиддий қизиқмоқда ва бу борада дипломатик ришталар боғланади.

Қариб қолган ва зўрға юрган Ислом Каримнинг расмини кўрсатавермаслик учун, унинг турли меҳмонлар билан учрашувида олинган фоторасмларда, ўзини кўрсатишмасди. Бу касаллик Абдулазиз Комиловга ҳам юқибди, шекилли, Ўзбекистонда бу хабарга илова қилинган расмларда фақат Марио Годиньо де Матушни кўриш мумкин.