16 April 2014
22:03 - GM Uzbekistan таксилар ҳам ишлаб чиқариши мумкин
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, GM Uzbekistan автомобиль заводи такси автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Бу вазиятни изоҳлаган Тошкент шаҳар Йўловчи транспорти департаментининг Йўналишли таксилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Руслан Сулаймонов мақсад йўловчиларга қулайлик яратиш экани, сифатсиз такси хизматини тугатиш ва “броконер”ларга қарши кураш эканини айтган.

«GM Uzbekistan заводида ҳар йили «Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом» талабларига мувофиқ жиҳозланган, йўловчиларни йўналишсиз таксида ташиш учун ихтисослашган икки мингта автомобиль ишлаб чиқарилишининг йўлга қўйилиши ижобий вазият бўлиши мумкин” дебди Сулаймонов. Аммо GM Uzbekistan нинг қачондан бошлаб таксига ихтисослашган автомобилларни йиғиши, шунингдек, киракашликда қайси моделлардан фойдаланиш ҳақида маълумотлар йўқ.