16 April 2014
22:36 - Бишкекдаги ширакайф консулимиз жиноий жавобгарликка тортилди
Мамлакатимизнинг Бишкекдаги элчилиги консулллик бўлими раҳбари Меҳриддин Ҳайриддиновга нисбатан Қирғизистон Республикакаси Жиноят Кодексининг безориликка оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилди ва бу борада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тегишли тартибда нота юборилди.

Кеча бу борадаги маълумотларни матбуотга сиздирган Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига кўра, Ўзбекистон консули 2013 йилнинг 23 августида Бишкекдаги “Москва” тунги клуби олдида маст аҳволда йўл ҳаракати ҳодисасини содир этган. Бошқа автомобиль билан ўзаро тўқнашган консул маҳаллий шериги ёрдамида Қирғизистон фуқароси Қодировни калтаклаган.