Кундалик хабарлар - 04 September 2014

  • 12:43НАТОнинг бугунги саммити тарих бўйича энг муҳими бўлади. Ўзбекистон делегацияси иштирок этаётгани учунми?

    Кеча хабар қилинганидек, бугун Буюбританияда иш бошлайдиган НАТО саммитининг Афғонистондаги аҳволга бағишланган масалаларни кўриб чиқишида ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади. НАТОнинг саммитида бир марта Ислом Каримнинг ўзи ҳам иштирок этгани ва Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатда яккамоховлик йўлини танлагани, бунинг устига иқтисоди оғир аҳволда эканлигини ҳисобга олсак, НАТОнинг саммитида Ўзбекистон делегацияси қатнашаётгани катта воқеа эмас. Шун...

03 September 2014
  • 22:13Гулистонда судья, прокурор ва адвокат ҳибсга олинди

    Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судида ўтаётган ёпиқ суд мажлиси чоғида МХХ ходимлари суд залига бостириб киришиб, судья, прокурор ва адвокатни ҳибсга олишган. Ҳозирда уларнинг МХХ Сирдарё вилояти бошқармаси тергов изоляторида сақланаётгани маълум бўлди. Пора олишда айбланаётган учовлон 1989 йилда туғилган фуқаро Жасур Салиевга оид жинсий зўровонлик даъвосини кўраётган бўлган ва иш учун адвокат воситасида пора олишган. Шунингдек, Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник И....

  • 21:41Wall Street да Ўзбекистон байроғи кўтарилибди

    Бугун барча маҳаллий оммавий ахборот воситаларида шу йилнинг 1 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрининг тарихий, маданий ва молиявий маркази ҳисобланган Wall Street кўчасида Ўзбекистон давлат байроғини кўтариш маросими ўтказилгани ҳақидаги мақолалар чоп қилинди. “Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган хабарда тадбирнинг Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий вакиллиги, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ва Туркистон-Америка иттифоқи томонидан ташкил этилган ва унда 100 дан зиёд меҳ...

  • 21:04Яхши хабар: НАТО саммитида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади

    Эртага, 4 сентябрда Буюк Британиянинг Уэльс шаҳрида бошланадиган НАТО саммитида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен таклифига биноан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2014 йилнинг 4 сентябрь куни Альянснинг Уэльсда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммити доирасида Афғонистон бўйича йиғилиш ишида иштирок этади. Аммо хабарда НАТО саммитида кўрилажак масалалардаги Ўзбек...

02 September 2014
  • 23:06Ucellга янги раҳбар тайинланди, бу схемани ўзгартирмайди

    Бир қанча оммавий ахборот воситалари Тону Грюнбергнинг Ucell уяли алоқа операторига янги Бош директор этиб тайинлангани ҳақида хабар қилмоқда. Албатта бу ўринда гап TeliaSonera ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлмиш уяли алоқа оператори хусусида бормоқда. Швеция ва Финландиянинг мазкур ширкати раҳбари Тошкентдаги офисида шу йилнинг 15 сентябридан иш бошлайди. Тону Грюнберг Ucell раҳбари Усмон Туроннинг ўрнини эгаллади. Таъкидлаш керак, TeliaSonera ширкати Ўзбекистон бозорига кириш ...

  • 22:24Болалар меҳнати масаласида АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга ён берди

    АҚШ Давлат Департаментининг 2014 йилда одам савдоси бўйича маърузачисига кўра, БМТнинг Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) “Ўзбекистонда 2013 йилги пахта йиғим-терими даврида тизимли асосда мажбурий болалар меҳнати ишлатилмаган” деган хулосага келибди. Бундай хушхабар қатор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чоп қилинган. Хусусан, ҳукумат кўзқарашини ифода этувчи “12news.uz” сайтига кўра, 2013 йилнинг сенятбрь ва октябрь ойларида Ўзбекистон ҳукумати илк марта Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан болалар...

  • 21:10Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: “Ҳаракат”да отилган кичик тош Каттақўрғонда катта харсангни юмалатди

    “Ҳаракат” агентлигининг янгиликлар тасмасида каттақўрғонлик Ибройим Маматовнинг “Каттақўрғонликлар ёмғирдан қочиб, дўлга тутилди” номли мактуби чоп қилинган, мактубда жиноий жавобгарликка тортилган Каттақўрғон тумани собиқ ҳокими Пирмат Ўсровнинг ўрнига унинг ўринбосари Шерали Йўлдошевнинг вақтинчалик ҳоким этиб тайинлангани баён қилинганди. Мактубда ўғрининг ўрнини каззоб эгаллагани, вақтинчалик давлат ерларини қариндошларига улашаётгани фактлари ошкор қилинганди. Буни қарангки, мактуб прокурат...

  • 10:28Ўзбекистонда тожикча масхарабозлик: Хорижга чиқиб кетган фуқароларни қайтариш кампанияси авжида эмиш

    Кеча асосан рус тилида иш олиб борадиган ўзбекистонлик тожикларнинг 12news.uz сайтида Тошпўлат Раҳматуллаевнинг “Хорижга чиқиб кетган фуқароларни қайтариш кампанияси – авжида” номли мақоласи эълон қилинибди. У ерда айтилишича, Самарқанднинг барча маҳаллаларида чет давлатларга ишлаш учун чиқиб кетган фуқароларни қайтариб келиш ва иш билан таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишлар ўтказилмоқда. Боғимайдон маҳалласида бўлган йиғилишда шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марҳ...

01 September 2014
  • 11:31Мустақил диктатуранинг 23 йилигини ҳам нишонладик, олдимизда эса машаққатли, балки, қонли йиллар бор

    “Билик” лидери Абдураҳим Пўлат 1990 йилнинг охирги кунлари “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақоласини ёзганда, дикратаура қанча давом этишини айтмаган экан. Табиий, бир кунда мустақил диктатура бўлиб қолмадик. СССР ичида славян бўлмаган энг катта халқни тобеликдан чиқармаслик ҳаракатини Лубянка Горбачевнинг қайта қуриш йилларидан аввал бошлаган. “Пахта иши” кампанияси доирасида эски номенклатурани йўқ қилиб, 1989 йили Ўзбекистон бошига ўз одамини – Ислом Каримовни келтирган. Ман...

31 August 2014
  • 18:58Чубаров: Сотрудники ФСБ изъяли из крымских магазинов книги о Джемилеве

    По информации главы Меджлиса, в течение августа ФСБ изъяла ряд изданий из книжных магазинов Крыма. В августе в оккупированном Крыму сотрудники ФСБ провели рейды по книжным магазинам и среди частных реализаторов. Во время проверок некоторые книги изымали без объяснения причин. Об этом на своей странице в Facebook пишет глава Меджлиса крымскотатарского народа Рефат Чубаров, передает Крым.Реалии. Чубаров отмечает, что в числе изъятых изданий была книга крымского историка Гульнары Бекировой «Мус...