Кундалик хабарлар - 10 September 2014

  • 02:47Москвада яшайдиган гўёки мухолифатчи ўзбек шоири Рўғунни олқишлаб шеър ёзибди

    “Озодлик” радиосининг тожикча хизматига асосланиб тарқатилган хабарга кўра, гўёки мухолифатчи ўзбек шоири Мирзо Анвар Хомидов Фейсбукда Тожикистонда қурилаётган Рўғун ГЭСини олқишловчи шеърини эълон қилган эмиш. Бу шоир ўша тожикча радиога интервью бериб, Рўғундаги қурилишга халқ эмас, фақат Ўзбекистон ҳукумати қарши эканлигини айтибди. Мирзо Анвар Хомидовнинг шу сўзлариёқ унинг қандай "мухолифатчи шоир" эканлигини кўрсатади, дейди мухбиримиз. Ваҳолангки, “Бирлик” Партия...

  • 01:23АҚШ Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда, Европа Иттифоқи тайёрлаб бўлди

    Россиянинг ИТАР-ТАСС агентлиги АҚШ Давлат Департаментининг вакили Мари Харфга асосланиб, АҚШ Россияга қарши янги санкциялар тайёрлаётганини хабар қилди. Хабарда айтилишича, Мари Харф шундай дебди: “Қўшма Штаталар Россиянинг молиявий, энергетик ва мудофаа секторларига қарши киритилган санкцияларни кенгайтириш ишини тамомламоқдалар. Бизнинг тайёр қуролларимиз бор. Санкциялар пакети тайёр, аммо келаётган кунларда воқеалар қандай ривожланишига қараб қарор қабул қиламиз.” Европа Иттифоқи эса, ички...

09 September 2014
  • 23:40Голландиянинг Хавфсизлик Кенгаши Малайзия учоғининг ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботини эълон қилди, "Ҳаракат" ҳақ чиқди

    Бу ҳақда тарқатилган хабарларда айтилишича, ҳисоботда шундай жумлалар боР: “Малайзиянинг Boeing учоқғи ташқи таъсир остида парчаланган. Учоқда техник муаммолар чиққани ёки экипаж қандайдир хато қилганини кўрсатувчи ҳеч қандай маълумот топилмади. Boeing-777 ташқаридан урилиш натижасида парчаланиб кетган.” АҚШ ва Украина расмийлари бу дастлабки ҳисобот ўзларни қониқтирганини билдирдилар. Бу иккала мамлакат учоқ Россия берган қурол воситасида сепаратист-террористлар тарафидан уриб туши...

  • 23:25Гулистон университети проректори порахўрлакда айбланмоқда

    Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Гулистон Давлат Университетининг биринчи проректори Султон Норматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фалсафа фанлари кандидати бўлган бўлган 35 яшар педагог шу йилнинг 5 сентябрида Миллий Хавфсизлик Хизматининг Сирдарё вилояти бошқармаси тезокр вакиллари томонидан ҳибсга олинган. Сирдарёлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Султон Норматов шу йилнинг июль...

  • 22:51Санкт-Петербургда юртдошимиз фожиали равишда ҳалок бўлди

    Россия “ДТВ” каналига кўра, Санкт-Петербург шаҳар Калинин туманида бир юртдошимиз фожиали равишда ҳалок бўлди. Шаҳарнинг кичик Суздаль ҳиёбонида жойлашган тўққиз қаватли бинонинг олтинчи қаватидан қулаб тушган юртдошимизнинг ҳалокати сабаби, унинг нега бинога ғайриоддий равишда чиқишга урингани сабаблари маълум эмас. Россия оммавий ахборот вситаларига кўра, 25 яшар бу йигитнинг ёнидан Ўзбекистон паспорти, Россия Федерал муҳожирлик хизмати томонидан ишлаш учун берилган рухсатнома топилган. ...

  • 22:32Ўзбекистонда ўтган ҳафта 3 киши ёнғин қурбони бўлди

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ўтган ҳафтада юртимизда 240 та ёнғин содир бўлгани ва унинг қоибатида 3 нафар фуқаронинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни тарқатди. Яна икки нафар юртдошимизнинг оғир куйиш билан касалхонага етказилганини маълум қилди. Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси расмийларига кўра, ушбу ёнғинларда 893 миллион 820 минг сўм миқдордаги қурилиш материаллари ва 800 миллион 783 минг сўм миқдордаги моддий бойлик ёнғиндан сақлаб қолинган. Аммо расмийлар ...

  • 22:15Кўпчиликнинг ёдидан кўтарилган Орол муаммосига Жаҳон Банки эътибор қаратди

    Кеча Жаҳон Банки Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ижроия қўмитаси билан минтақадаги вазиятни яхшилаш, минтақадаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик аҳволни барқарорлаштириш масаласида Меморандум имзолади. Жаҳон Банкининг минтақавий директори Кумар Жанинг таъкидича, меморандум Орол ҳавзасидаги экологик бўҳронни бартараф этиш мақсадида бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни ўз ичига олади. Бу борадаги хабарларда лойиҳалар қиймати, халқаро молия муассасасининг ажратмалари хусусида аниқ маълумот...

  • 19:23Қозоғистонни Форс кўрфазига олиб чиқадиган темир йўл шу йил ноябрь ойида ишга тушади, Ўзбекистон яна четда қолди

    Нурсултон Назарбой ва Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун биргаликда Остонада ўтказган пресс-конференцияда айтилишича, Қозоғистон-Туркманистон-Эрон-Форс кўрфази темир йўлини шу йил ноябрь ойида ишга тушириш масаласи ҳам икки президентнинг учрашуви чоғида тилга олинган. Бу темир йўл ишга тушгач, дейди Нурсултон Назарбой, буғдойимизни четга сотиш ҳозирги 500 минг тоннадан 2,5 млн тоннага чиқади. Бу йўл 10 млн тонна юкимизни ташқарига ташиш имкони беради....

  • 01:29SOS: СИРДАРЁДА ПАХТА ҲАШАРЧИЛАРИНИНГ ЗАҲАРЛАНИШ ХАВФИ БОР! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №32, 08.09.2014)

    2014 йилнинг 7 сентябрь куни Сирдарё вилояти Сайхунобод, Сирдарё туманлари пайкаллари терим олдидан АН-2 самолётлари орқали дефолиация қилинди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятовага кўра, 7 сентябрь куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод, Сирдрё туманидаги пахта пайкаллари дефолиация қилинди. Маълум бўлишича, бу пайкалларга эрта-индин терим учун ҳашарчилар жалб қилинади. Ҳуқуқ фаолининг хвотирига кўра, теримчалар заҳарли дефиолантдан зарар кўриши эҳтимоли катта. ...

08 September 2014
  • 22:14ОТБ Ўзбекистонда темир йўл ислоҳотларига 150 миллон АҚШ доллари миқдорида қарз берди

    Осиё Тараққиёт Банки (Asian Development Bank - ADB) янгиликлар лентасида пайдо бўлган хабарга кўра, мазкур халқаро молия муассасаси Ўзбекистондаги Мароқанд-Навоий-Бухоро темир йўлини электрлаштириш лойиҳаси учун кейинги йили 150 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади. Мазкур кредит 232 километрлик темир йўлни электрлаштириш учун сарфланади ва натижада темир йўлга туташ, муқобил йўллар реконструкция қилинади. Лойиҳа якунида юк ташиш 40 фоизгача ортади. Лойиҳа амалиёти 2020 йилда ниҳоял...