Кундалик хабарлар - 08 September 2014
- 21:43Консерватория ректори Оқил Иброҳимов лавозимидан четлатилди
Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ректори, академик Оқил Иброҳимов лавозимидан четлатилди. “Ҳаракат” манбаларига кўра, консерваторияда Ўзбекистон Репсубликси Бош прокуратураси томонидан ўтказилган сўнгги тафтишлардан сўнг ректорга ариза ёзиб, ишдан кетиш таклифи берилган. Тафтишчилар мамлакатнинг олий санъат даргоҳида бир қатор молиявий қинғирликлар, қонунбузарликларни аниқлашган. Ҳозирда ректорнинг ўрни бўш турибди. Бу ерга Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосарларидан бири...
20:30Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримга жиноят иши қўзғатилганини эълон қилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси президент Ислом Каримнинг катта қизи Гулнорага жиноят иши қўзғатилиб, унинг алоҳида иш юритувга олинганини эълон қилди. Мазкур баёнотнинг барча маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чоп қилинишига қараганда, кўрсатма Ислом Каримнинг ўзи томонидан берилган кўринади. Аммо вазиятни тушуниш қийин: ота ўз қизини айблаб, ўз оёғига болта урдими ёки у шунчалар ночорми? Кўпчилик Гулнора, балки Ислом Карим бошчилик жиноий гуруҳ устидан Европа мамлакатлари...
17:1511-12 cентябрда Душанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити бўлади
Саммитда ШҲТга аъзо бўлган Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатларининг раҳбарларидан ташқари, кузатувчи мақомини олган Монголия, Покистон, Ҳиндистон, Эрон ва Афғонистон давлатларининг раҳбарлари ёки уларнинг махсус вакиллари ҳам иштирок этиши мумкин. Ҳозирча Эрон президенти Ҳасан Роуханининг Душанбега келиши аниқ. Чунки, Қозоғистон ахборот воситалари Ҳасан Роухани 9-10 сентябрь кунлари Нурсултон Назарбойнинг таклифи билан давлат ташрифи мақомида Қозоғистонга ...
07:45Барак Обама ИЛИДга қарши стратегиясини чоршанба куни эълон қилармиш, биз бугун эълон қиламиз: ИЛИД йўқ қилинади
Президент Барак Обама АҚШнинг “Ироқ Левант Исломий Давлати” (ИЛИД) номли қуролланган террористик гуруҳга қарши кураш стратегияси чоршанба кун эълон қилинишини билдирар экан, бу ишда Туркия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Иорданиядан ёрдам кутаётганларини ҳам урғулади. Авваламбор шуни айтиш керакки, ИЛИДни ИШИД (Ироқ Шом Исломий Давлат) деб айтувчилар ҳам бор. Аслида Левант ва Шом сўзларининг маъноси битта - Ўртаер денгизининг шарқий қисмидаги Сурия, Ливан, Исроил,...
06:53Бечора президентимиз янги факультет очишдан бошқа нарсага қодир эмас, у “Бирлик”дан ўрганиши керак
Бугун эълон қилинган хабарларга кўра, Ислом Карим 3 сентябрда “Тошкент Давлат Шарқшуномлик Институти таркибида Хитойшунослик факультети очиш ҳақида”ги фармонни имзолабди. Хитой аҳолисининг сони бўйича ҳозир жаҳонда биринчи ўринда бўлса ҳам, яқинда Ҳиндистондан кейин иккинчи ўринни эгаллаши кутилмоқда. Шу сабабли, Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида хитойшунослик ва ҳиндшунослик факультетларининг очилиши - ғоят табиий ва олқишга сазовор қадамлардир. Аммо, бундай факультет очиш учун д...
18:03TeliaSonera компаниясининг Евросиё бўйича вице-президенти Эрик Халберг Ўзбекистонга нимага келди?
Швециянинг Telia и Финляндиянинг Sonera компаниялари 2002 йилда қўшилиши натижасида пайдо бўлган TeliaSonera компаниясининг Эрик Халберг раҳбарлигидаги делегацияси 4 сентябрь куни Тошкентда Алоқа, Информатизация ва Телекоммуникацион Технологиялар Давлат Комитетида учрашув ўтказгани ҳиқидаги хабарда Ўзбекистон тарафидан кимлар иштирок этганлиги айтилмайди. Айнан шу учрашув пайтида TeliaSonera компаниясининг Ўзбекистондаги ишларини юритувчи Ucell уяли алоқа операторига янги тайинланган Бош директо...
02:26Туркия президент сайловларидан кейин: Эрдўғон билан Обама ўртасидаги музлар эриди, мухолифат партиясида эса раис ўзгармади
10 августдаги президент сайловларида ғолиб чиққан Ражаб Эрдўғон биринчи юрт ташқарисига сафарини ҳеч ким тарафидан тан олинмаган Шимолий Қибрис Турк жумҳуриятига қилди, у ердан Озорбайжонга келди, кейин Бокудан Уэльсга учиб келиб, НАТО саммитида қатнашди. Шу ерда у АҚШ президенти Барак Обама билан учрашди. Турк ахборот воситалари бу учрашувни икки сиёсатчи ўртасида музларнинг эриши деб баҳоладилар. Чунки, Ғазо масаласида Исроилга қаттиқ қарши чиқаётган Ражаб Эрдўғон шу баҳонада Ғарб билан алоқал...
- 01:47Россия Президенти Владимир Путиннинг Қозоғистон ҳақида деганларига жавоб
Юсуф Жума Тўғри Путин Қозоғистон бўлмаган Қирғизистон, Ўзбекистон бўлмаган. Ўрисда ҳам бўлган эмас чайласи Қирим, Сибир туркийларнинг даласи. Худо билар, тағин тарих билади Турон бўлган, яна Турон бўлади. Қулоқ осгин баччағарнинг боласи Самарқанддан келар момонг ялласи. Бобом Темур ҳарамини безатган Қишларини Жаҳонгирим ёз этган. Худо билар, тағин тарих билади Турон бўлган, яна Турон бўлади. Ярим дунё Туркистонда жамланган Битта дастда, бир фармонда жамланган. Ҳазрат Темур бўлмаганда м...
- 01:13“ПАХТА-2014” КАМПАНИЯСИГА САФАРБАРЛИК ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №31, 05.09.2014)
2014 йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан “Пахта-2014” кампаниясига оммавий сафарбарлик эълон қилинди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Бухоро ва Самарқанд бўлимлари фаоллари 5 сентябрь кунидан бошлаб “Пахта-2014” кампаниясига оммавий сафарбарлик эълон қилингани ҳақида хабар қилишди. Фаолларимизга кўра, мамлакат бўйлаб эълон қилинган оммавий сафар...
22:32Ўзбекистонда уй қамоғи жорий қилинди
Кеча Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов жиноят содир этганликда гумонланган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғини қўллаш тўғрисида Жиноят-процессуал кодексига тузатиш киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Эндиликда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида унинг ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи каби ҳолатлар ҳисобга олиниб уй қамоғи қўлланилади. Қонунга кўра, уй қамоғидаги шахснинг муайян шахслар...