01 September 2014
11:31 - Мустақил диктатуранинг 23 йилигини ҳам нишонладик, олдимизда эса машаққатли, балки, қонли йиллар бор
“Билик” лидери Абдураҳим Пўлат 1990 йилнинг охирги кунлари “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақоласини ёзганда, дикратаура қанча давом этишини айтмаган экан. Табиий, бир кунда мустақил диктатура бўлиб қолмадик. СССР ичида славян бўлмаган энг катта халқни тобеликдан чиқармаслик ҳаракатини Лубянка Горбачевнинг қайта қуриш йилларидан аввал бошлаган. “Пахта иши” кампанияси доирасида эски номенклатурани йўқ қилиб, 1989 йили Ўзбекистон бошига ўз одамини – Ислом Каримовни келтирган. Мана, у 25 йилдан бери қоғоздагина мустақил бўлсада, аслида, тамомийла Москвага тобе диктатурани мустаҳкамлаш билан овора.

Лубянко ўз вазифасини бажарди. Россиянинг қаршисида бутун Марказий Осиёни бирлаштириш кучига эга бўлган ўзбек миллати миллат сифатини ҳам йўқотди. Бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда овозини ҳам чиқармаган халқ энди миллат эмас.

Ўзбекистондек давлат чет элларда мардикорлик қилаётган ўзбеклар ҳисобига оёқда турадиган ҳолга келди. Яъни, давлат сифатини ҳам йўқтдик.

Ислом Карим истаган куни кучиги ёки мушугини ўз ўрнига президент қилиб қўйса, ўзбеклар буни индамасдан қабул қиладилар. Мутлақо кўпчилик дарҳол вовуллаш ёки миёвлашни ўрганишга бошлайди. Чунки, президент билан унинг тилида гаплашиш керакку!

Ҳа, 31 август Ислом Карим учун байрам қилинадиган кун. У шундай қилди ҳам.

Кеча Алишер Навоий номли Миллий боғда тантанали маросим бўлди. Ислом Каримнинг бу ерда сўзлаган нутқини ҳисобга олмасак, маросим асосан концентдан иборат эди.

Нутқ эса, асосан баланд-парвоз гаплардан ва Ўзбекистоннинг аҳволини чиройли қилиб кўрсатиш ниятидаги ёлғонлардан иборат. Нимамиш, Ўзбекистон демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлини танлаган эмиш, мамлакат иқтисоди 23 йил ичида тахминан 5 карра, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 3,7 мартага ўсган эмиш.

Бу одам демократик давлат ва фуқаролик жамияти нима, иқтисоднинг кучи нима деган нарсаларни ҳам тушунмайди шекилли.

Энг обрўли халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар Ўзбекистонни жаҳоннинг энг ёмон 10 та диктаторликлари рўйхатига киритишган. Бу ерда қанақа демократия бўлиши мумкин?

Миллионлаб ўзбеклар йиллаб ўз бола-чақасини ҳам кўролмасдан Россия, Қозоғистон каби давлатларда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолда мардикорчлик қилиб оила тебратишмоқда. Иқтисодимизнинг кучи Қозоғистондан 8, Туркманистондан 6 баравар орқада. Бу фарқ йил сайин ортиб бормоқда. Ислом Каримнинг гўёки иқтисодимизнинг 5 марта ортиши билан мақтаниши эса, 1 тийини бор гадойнинг ўз пулини 5 тийинга чиқариши билан мағрурланиши каби нарса эмасми?

Энди бу аҳволдан чиқишимиз осон бўлмайди. Ўзбекистон ўз аҳолисини ўзи боқиш кучига эга бўлган, энг камида Марказий Осиёда обрўси бўлган давлатга айланиши учун авваламбор ҳозир ҳукмронлик қилаётган режимдан қутилиши керак. Олдимизда ўта машаққатли, балки, қонли йиллар бор.